Суббота, 12.07.2025, 10:09
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2024 » Февраль » 21 » ЁШЛАРДАН ЎТИНЧИМ
12:25
ЁШЛАРДАН ЎТИНЧИМ

ЁШЛАРДАН ЎТИНЧИМ
... Босим Тўйчибоев билан Қозоқбой Қашқирлининг «Зоминнинг тил қомуси» китобини бир варақланг, шу биргина ҳудуд шевасидан... маъно кўлами кенг ва айни замонга мос ўнлаб истилоҳ, сўз, иборалар топасиз. Тўра Нафасовнинг «Қашқадарё ўзбек халқ сўзлари» китобида шунақа теша тегмаган, адабий тилимизга кирмай қолган гуруҳ-гуруҳ сўзлардан ҳайратга тушиб: «Э-э, ўзимизда ҳам бор экан-ку!» деб юборасиз. Ўзбек адабий тилига қарлуқ-чигил шевалари асос қилиб олингани билан ҳали бу шеваларнинг ўз сўз бойликлари ҳам батафсил ўрганилмаган. Ўғуз лаҳжаси борасида ҳам бирор каттароқ тадқиқот қилинганини эшитмаганман. Муҳим маданий, маърифий ва, табиийки, сиёсий марказ Тошкент шевасининг, хусусан, луғавий хазинаси махсус ўрганилганми-йўқми, масалан, мен бехабарман... Унда адабий тилга кириши керак бўлган, лекин кирмаган нимагиналар бор экан? Қипчоқ лаҳжасида эса хазиналар кўмилиб ётибди...
Талабга келсак, уларни ёшларга биз қўйишимиз эмас, ёшлар биздан сўраши керак: «Қани, бизга нима қилиб бердингиз?» деб. Улар биз қилган ишларни, агар қилолсак, ўрганиши лозим. Бизнинг қилолмаётган ишларимизнинг баъзиларини айтдим. Ўзбек адабий тилининг олис ва яқин тарихида яратилган шоҳ асарларимиз, шоҳона обида — тил ёдгорликларимиз бор: «Девону луғотит турк»... бошқа луғатлар, «Қутад-ғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ», «Қисас ул-анбиё», «Бобурнома», Лутфий, Атойи, Саккокий ғазалиёти, халқ достонлари, қиссалари... Уларни қўлга олинг, ўқийсиз, тушунишга бирпасда кўникасиз, сўз, маъно товланишлари оҳанг¬ларидан олам-жаҳон завқ оласиз, ҳам... тилимизни бирмунча асл ҳолида ўрганасиз. Яссавий ғазалларини қаранг, бугун худди табдил қилинганга ўхшайди — асл матни шу қадар равшан, кўнгилга қадрдон. «Бобурнома»ни(табдилини эмас!) мен бир достон қадар кенгайган ғазални куйга солиб ўқигандек бўламан. Одамнинг руҳиятида шундай бир муаззам куй туради. Мен ёшларга талаб қўймаган, балки улардан ўтиниб сўраган бўлур эдим: буюк тил обидаларимизни сўзма-сўз ўқинг, ҳар бир ифодаси устида тўхтанг, ўйлаб олинг — шу сизни ёзувчи қилади. Шу пайтгача биз қилган хатолар ҳаммамизга кўп йиллар етиб ортади. Сиз ўз тили¬нгизни пухта-пишиқ эгаллаб, жаҳон тил муҳитига чиқинг, у тиллардан ҳам, жилла қурса, икки-учтасини эгалланг: бундан кейин замоннинг равиши шундай кетади. Она тилини пухта билишингиз эса ҳамиша ўзлигингизга замин. Унутмангки, қалам аҳлининг жон озиғи — тил!


                                            Аҳмад АЪЗАМ
                                 («Тил номуси» китобидан.)

"Маърифат", 2014 йил 20 сентябрь.

 

Просмотров: 58 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Февраль 2024  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0