Суббота, 12.07.2025, 15:05
МАРҲАБО! Гость | RSS

Блог

Главная » 2014 » Март » 28

"УММОН" ГУРУҲИ ТАРИХИДАГИ БИРИНЧИ СОВРИН! 


“Уммон” гуруҳи ўз ижодини бошлаганида, кўплар унингмуваффақиятига шубҳа билан ҳам қараган эдилар. Бугунги кунга келиб эса, “Уммон” гуруҳи барчанинг эътиборида ва ўз қўшиқлари, ижоди билан томошабинлар меҳрини ҳам қозонишга улгурди. Гуруҳнинг 2012 йилда M&TVA мукофотига сазовор бўлганлиги ҳам, гуруҳ ижод борасида катта муваффақиятларга эришаётганлигининг исботидир.
 
 - М&ТVA ҳаётингизда умуман ижодингизда қандай ўрин касб этди?
 
“Уммон” гуруҳи, ҳаммалари биргаликда:- Жуда ҳам катта аҳамият касб этди!
Жасур: - Чунки, биз очиғи бу совринга эга бўлишимизни кутгандик. Анча кутдик... Кутганимизнинг сабаби, бу соврин “Уммон” гуруҳининг тарихида энг биринчи совринимиз. Аҳамияти шундаки, биз ният қилиб қўйган эдик. Агарда 2012 йил, мана шу номни, &ldquo ... Читать дальше »

Просмотров: 788 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

«Сенга тегиб нима кўрдим?!..» 

Буюк рус ёзувчиси Лев Толстойнинг бир асарида шундай сатрлар бор: “Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг эса ҳар бири ўзича бахтсиздир”. Бахтни ҳар ким ўз дунёқарашидан келиб чиқиб тушунади. Оилаларнинг бахти ва бахтсизлиги ҳам фақат ўзларига хос, бир-бирига ўхшамайди. Ҳатто бир оила аъзоларининг бахт ҳақидаги ҳақидаги тушунчасида ҳам фарқ бўлади. Эр бахтни илм олишда, деб билса, хотин бўйинни безовчи тилла занжирда, деб ҳисоблайди.

Яна бир аёл оилавий бахтни эрига севикли бўлишда, фарзандларининг соғ-омонлигида кўрса, эркак учун мансаб ва амал пиллапояларидан кўтарилиш, чўнтаклари пулдан қаппайиб, атрофида “жонон”ларнинг парвона бўлишини бахт деб ўйлайди. Хуллас, бу борада ҳамманинг фикри юқорида айтиб атганимизд ... Читать дальше »

Просмотров: 740 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

Эҳтиёт бўлинг, товламачи! 
Кейинги пайтларда одамлар орасида товламачиларга алданиб қолган, бор-будидан айрилиб, тўрт томонга чопиб юрганлар ҳақида тез-тез эшитиб қоляпмиз. Тўғриси, шу вазиятга тушганларга рўпара келсам, мен товламачини эмас, ўша товламачига «илиниб» қолган одамлардан кўпроқ жаҳлим чиқади. 
Ҳақиқатдан ҳам, ўз қўллари билан топган-тутганини тутқазиб юборишади-ю, сўнг орқасидан «шўрлик» товламачини қарғаб, гўрига ғишт тиқиб юришади. Бу қайси мантиққа тўғри келади?! Бундоқ ўйлаб қараганда, товламачи ўғри эмас-ку, а, тўғрими? 
Бир талаба йигит курсдош ўртоғига орага тушиб, бошқа бир оғайнисининг отасидан пул қарзга олиб беради. Гарчи курсдоши билан яқин бўлишса-да, ўзича орага тушган «ҳожатбарор»нинг мияси ишлаб, дўстидан тилхат ёздириб, уни нотариусдан ўтказиб, расмийлаштириб қўяди. Орадан икки йилдан ошиқ вақт ўтиб кетса-да, уч ой муддатга олган омонатини қайтариш қарздо ... Читать дальше »

Просмотров: 619 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

«Мен ичмайман» дейсизми? 
Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжал, ғурбат ва умуман зарардан бошқа ҳеч нарса бермаслиги ҳақида айтиш бефойда бўлиб қолди. Шундай бўлса-да, «Муаммо ечим топмас экан, мунозара тугамайди» қабилида яна шу мавзуда қалам тератишни жоиз деб билдим. Айти керакки, дунёвий давлат бўлган Ўзбекистоннинг асосий аҳолиси мусулмонлар эканлигига қарамай, спиртли ичимликлар бозори чаққон. Мен ичмайман дейсизми, яхши. Лекин нега тўй кунида столда шишалар кўринди? Ёки онда-сонда байрам кунлари ичасиз холосми? Демак, байрам кунлари мусулмончиликдан чиқиш мумкин, эртага яна хушёр тортганингизда динингизга қайтиб рўзангизни тутаверасиз. Мен Мен ичсам ҳам ҳеч кимга зарарим тегмайди, ичаман-у ухлайман дейсизми? Бир кун келиб иш ... Читать дальше »

Просмотров: 813 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

Очкўз қайноналар зулми 
Насиб  этса муборак Рамазон Ҳайити айёмини қувонч ва шодлик билан қаршилаш арафасида турибмиз. Арафа ва Ҳайит кунлари ҳамма хонадонларда турли пишириқ ва ширинликлар тайёрланади, дастурхонга палов тортилиб, қўни-қўшнилар бир-бирларини муборак айём билан қутлаб, ўзларига ёндош хонадонларга пишириқлар, таомлар чиқарадилар. Истиқлол шарофати билан юртимизда  Ҳайит айёмлари ўзгача шукуҳда ўтказиладиган бўлди. Юртдошларимиз ҳайит намозини адо этгач, эҳтиёжмандларга садақа улашадилар. Қабристонларга бориб марҳумлар ёд этилади, уларнинг руҳи покларига тиловатлар қилинади. Кексалар, бетобу беморлар ҳолидан хабар олинади. Айрим ҳудудларда эса қиз-аёллар янги тушган келинчакларни бориб кўрадилар. Умуман олганда ҳайит айёмлари инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат мустаҳкамлигининг амалий намунаси саналади ... Читать дальше »

Просмотров: 674 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

Разил ифлослик 
Топқир, ҳозиржавоб, жуда кўпчилик беморларнинг дуосию раҳматини эшитаётган шифокор дўстим бор. У кишига бир аёл қизини олиб келиб, у бу жойини даволатибди. Натижа яхши бўлибди. Кейин у аёл бошқа бир марта келиб, шифокорга жуда нозик сирини айтибди. “Қизимни илгарироқ эрга бергандим. Бир кеча ўтиб, куёв нима сабабдандир қизимни ҳайдаб юборди. Энди ҳозир яна совчи ёғилиб турибди. Улар қизимнинг эр кўрганлигини билишмайди. Лекин қизим бева чиқиб шарманда бўлиб қолиши аниқ. Шунинг учун қизим жойлашиб қолишининг биринчи сабаби — унинг қиз чиқиши, буни ўзингиз тушунасиз. Сиздан илтимосим, агар табобатда йўли бўлса, қизимни “бутун” қилиб беринг!”. 

Шифокор жавоб берибди: “Опа, тўғри,  табобатда бу нарсанинг иложи бор, ... Читать дальше »

Просмотров: 728 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

«Белдан пастки кулги» санъатми? 
«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият билан бошланган кун хайрли ўтади» каби гапларни жуда кўп эшитамиз. Халқимиз ҳам кулгусевар халқ. Кулгининг миллий жанрлари азалдан халқимиз орасида оммабоп бўлиб келган. Бирон бир кунимиз йўққи, бир озгина бўлса-да кулишиб латифа (ҳангома) айтмасак, эшитмасак ёки бирор қизиқ воқеани эслаб кулишмасак. Қизиқчиларимизни ҳам халқимиз жуда эъзозлайди. қимматли эътиборингизни қаратмоқчи бўлганимиз: бугунги кунда биз кулги деб тушунаётан, умуман, биз кулаётган нарсалар ҳаётимизда қанчалик муҳим ўрин тутади? Қизиқчиларимизнинг савияси қандай? Кулги, аслини олганда, келажак авлодни тарбиялашда роль ўйнайдими?

Биз қуйида айнан аниқ бир шахсни қоралашдан йироқмиз. Жоиз бўлса, шунчаки ўзимизнинг ... Читать дальше »

Просмотров: 701 | Добавил: яргаллык | Дата: 28.03.2014 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0