Суббота, 12.07.2025, 10:43
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ЎЗБЕКЛАРИ НАВРЎЗДА
21:41
ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ЎЗБЕКЛАРИ НАВРЎЗДА

 ТЎЛЕБИЙДА
НАВРЎЗ

 

 
 
Тўлебий туманида Наврўз Ленгердаги Тўлебий
майдонида ўтди.Туман ҳокими А.Тургумбеков ва туман маслаҳати котиб  А.Шингисбаев туман аҳлини байрам билан
табриклашди.Ҳар бир қишлоқ округи ва йирик ташкилотлар  майдонда ўз ўтовларни ўрнатишди.Шаҳар ва
қишлоқдаги бадиий ҳаваскорлар ҳамда тумандаги миллий маданий марказларнинг
вакиллари байрамнинг бадиий қисмига файз киритишди.


   Туман ўзбек маданий маркази ташаббуси билан Киелитас
қишлоқ округига қарашли Султонрабат қишлоғида ўтган Наврўзнинг асосий ҳомийси
меҳнат фахрийси Абдужаббор Ғаффоров бўлди.Бу отахон элга дастурхон ёзиб,
ҳамқишлоқларини худойи ошга таклиф қилди.Қуръон тиловат қилинди.Султонработ
ўрта мактаби бадиий ҳаваскорлари даврни қизитишса, хушовоз хонанда Икромжон
Бердибоев Наврўзга бағишланган қўшиқлари билан элни хушнуд этди.Байрам
қатнашчиларини туман ўзбек маданият маркази раиси Усмонали Қодиров, туман
маслаҳати депутати  Камол Ўсмонов,шоира
Ҳурбува Одилова ва бошқалар қутлашди.Туман ўзбек маданият маркази раиси У.Қодиров Абдужаббор отага марказ номидан тайёрланган  Фахрий Ёрлиқ топширди.


   Қозиғурт қишлоқ округиа қарашли Илонбузган
қишлоғида ўтган байрамда қишлоқ ҳокими Данай Шуилдақ қатнашди ва қишлоқ аҳлини
байрам билан табриклади.Байрамни ўтказишда ҳозирги кунда Семейда  истиқомат қилаётган  Тожимат Умурзақов ҳомийлик
қилди.Илонбузганлилар туни билан сумалак қайнатиб, эрталабги датурхонга тортиқ қилишди.Бу
қишлоқда ҳам бадиий ҳаваскорларнинг чиқиши, айниқса Илонбузган мактабининг
бошланғич синфлари ўқувчилари томонидан тайёрланган дастур дилларни яйратди.


   Алишер Навоий қишлоғидаги Ал Форобий номли
мактаб жамоаси байрамга бағишлаб худойи ўтказишди.

Просмотров: 630 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0