Суббота, 12.07.2025, 11:01
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2017 » Февраль » 13 » "Жанубий Қозоғистон" газетаси жамоасига қутлов
14:55
"Жанубий Қозоғистон" газетаси жамоасига қутлов

"Жанубий Қозоғистон"

газетаси жамоасига қутлов

"Жанубий Қозоғистон",
Янгиликлар жарчиси.
Бош муҳаррир Алишер,
Билимдон етакчиси.

Алишерни биламан,
Хизмати кўп халқ учун.
Ватанига, халқига,
Аямайди бор кучин.

Алишер ҳали йигит,
Тиним билмай иш қилар.
Хизматлари беқиёс,
Ишнинг кўзини билар.

Муҳаррир мухбирларга,
Кўп ишларни топширди.
"Жанубий"нинг ададини,
Ўн беш мингдан оширди.

Рўзномада мақола,
Ранг-баранг мавзуга бой.
Севиб уни ўқиймиз,
Қалбимиздан олган жой.

Элбоши сиёсатин,
"Жанубий" тарғиб қилар.
Халқлар дўстлигини у,
Бош мавзу деб ҳам билар.

Кўп хизматлар қилган,
Муроджон рўзномага.
Унинг қилган хизмати,
Ёзилди йилномага.

Муроджон дилкаш инсон
Хулқи жуда сипойи.
Ўз касбини севади,
"Жанубий"дир иш жойи.

Абдумалик бажарар,
Ҳар доим турли ишни.
Журналистик соҳада,
Кўрди қувонч, ташвишни.

Абдумаликни доим,
Кутиб турар буюк иш.
Ҳаётда бахти чопсин,
Кўрмасин деймиз ташвиш.

Авазхон қалбинг гўзал,
"Жанубий"га котибсан.
Ўша қийин хизматни,
Сен уддалаб ётибсан.

Хизматинг доим аъло,
Сўзинг ёлғондан йироқ.
Мақола мазмунини,
Сен ўйлайсан кўпроқ.

Мухтабар доим ёзар,
Мақолани пишитиб,
Мухлислардан у доим,
Турар раҳмат эшитиб.

Ёзган мақоласига,
Бизлар қойил қоламиз.
"Жанубий"ни биз ўқиб,
Янгиликлар оламиз.

Билимдон ҳамда зукко,
Хайрулло ўғли Саид.
Кўпроқ мақола ёзар,
Буюк инсонга оид.

Саиднинг шараф-шони,
Ошаверсин кунма-кун.
Раҳмат деймиз Саидга,
Хизматлари бор учун.


Туркистондан ёзади,
Мадалиев Шомирза.
Мақолада ёлғон йўқ,
Ёзганлари топ-тоза.

Бизлар қойил қоламиз,
Шомирза юмушига.
Бахт-омад тилаймиз,
Келажак турмушига.

Сўзи ҳикматга тўла,
Доно мухбир ҳайитмат.
қойил қилар ишини,
Унга деймиз кўп раҳмат.

"Жанубий"да хизмати,
Обуна-ю, реклама.
Обунани оширмай,
Сен-чи сўздан тўхтама.

Тўлебий, Қазиғуртга,
Махсус мухбир Баҳорой.
У ёзган мақолалар,
Ҳикматли сўзларга бой.

Пухта мақола ёзар,
Элу юртни оралаб.
Ўз кўзи билан кўрган,
Камчиликни қоралаб.

Сайрам туманга мухбир,
Тилшунос Ислом Ниёз
Кезиб юрар Сайрамни,
У тинмайин қишу ёз.

У қилган ишларидан,
Унинг доим кўнгли тўқ.
Пухта мақола ёзар,
Унда ёлғон сўзлар йўқ.

Маданиятга доир,
Хуршид мақола ёзар.
Саодатнинг ёзгани,
"Жанубий"ни безар.

Замонавий мухбирдан,
Қолишмайди Мунира.
Ёзган мақолаларида
Хато қилмайди сира.

Тиниб-тинчимас доим,
Иш ўрнида Шаҳноза.
Хизматингга офарин,
Мавлонова Наргиза.

Шаҳноза-ю Наргиза,
Ёш мухбирларга ўрнак.
Вақтини ҳеч аямас,
Ёшларга берар кўмак.

Ушбу ёзган қутловим,
Айниддиннинг чин ўйи.
"Жанубий"нинг байрами,
Мухлисларнинг ҳам тўйи.

Айниддин АБУБАКИРОВ,
Қозоғистон халқ маорифи аълочиси.
Эски Иқон.

 

Просмотров: 855 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Февраль 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0