Суббота, 12.07.2025, 11:13
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » ЖАНУБДА ЯНГИ КОРХОНА ОЧИЛДИ
22:13
ЖАНУБДА ЯНГИ КОРХОНА ОЧИЛДИ

ОЛАТОВДА ЯНГИ КОРХОНА ОЧИЛДИ
    
Барқарор иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш давлатимиз ва давлатмиз раҳбарининг доимий эътиборида. Ҳар йили ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, меҳнат бозоридаги вазият эътиборга олинган ҳолда ишлаб чиқилаётган дастурлар жойларда янги иш ўринлари яратиш ва фуқароларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. 
Хусусан, Тўлебий туманида "2012 йилда янги иш ўринлари 

ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури"га 

кўра, жорий йилнинг ўн бир ойида 1000 дан ортиқ янги иш 

ўрни яратилди. Бу иш жойларининг асосий қисми кичик 

бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги 

соҳаларида, шунингдек, уй меҳнатининг барча шаклларини 

ривожлантириш ҳисобига ташкил этилди.
Ўтган ҳафтада Олатов қишлоғида минерал сув 

қадоқлашга ихтисослашган «Мўлдир тау булағи» хусусий 

корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ерда "Тау 

самали" деб номланган минерал чанқовбосди ичимлик 

қадоқланиб, савдога чиқарилади. Маҳаллий тадбиркор 

Алишер Нематиллаўғли Тўлибаевнинг 135 миллион тенге 

маблағи ҳисобига ишга туширилган ушбу корхона 20 нафар 

олатовликни доимий иш билан таъминлаш имконини беради 

ва бу ерда соатига 4000 литр сув қадоқланади. 
— Ҳудудий дастур ижросини амалга ошириш, ишлаб 

чиқариш, савдо ҳамда турли хизматлар кўрсатишга 

ихтисослашган корхона ва фирмаларни ишга тушириш 

туфайли туманимизда кўплаб иш ўринлари ташкил 

этилмоқда, — дейди Тўлебий тумани бандликка кўмаклашиш 

ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори 

Қ.Муздибаев. — Жорий йил бошидан буён ҳудудимизда 

ишга туширилган бундай корхоналар сони 20 тадан ортиб 

кетди. Натижада туманимиз аҳлидан 225 нафари доимий 

ишга жалб қилинди. 
Туман аҳли Президентимизнинг "Умумий меҳнат сари 20 

қадам" деб номланган Мактубида ўртага ташланган таклиф 

ва ташаббуслари билан юқорида қайд этилган ютуқларни 

янада мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ 

фойдаланиш йўлида тинимсиз изланмоқда. Зеро, астойдил 

қилинган саъй-ҳаракат, албатта, ўз самарасини кўрсатиши 

муқаррар.
– Туманимиз аҳолисининг аксарияти қишлоқ хўжалиги 

соҳасида меҳнат қилиб, даромад манбаи шу тармоқ 

ҳиссасига тўғри келса-да, кейинги йилларда кичик бизнес ва 

хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳам кўпайиб бормоқда, – 

деди корхонанинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман 

ҳокими Ауелхан Тургумбеков. – Бунинг натижасида қишлоқ 

жойларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари 

ташкил этилиб, янги иш ўринлари очилмоқда.Туманимизда 

туризмни ривожлантириш дастури ҳам ишлаб чиқариш ва 

хизмат кўрсатиш корхоналари сонини кўпайтиришни тақозо 

этади.Кўриб турганингиздек, ҳокимликнинг барча ҳаракат 

дастури халқимизга ғамхўрлик билан йўғрилган.
Яқин кунларда Тўлебий тоғларининг тиниқ булоқларидан 

олиниб қадоқланган шифобахш минерал сув вилоят ва 

республикамизнинг савдо пештахталарида пайдо бўлади.
 ўз мухбирмиз.

Просмотров: 625 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0