Суббота, 12.07.2025, 10:26
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2017 » Апрель » 3 » Ўзингни билгил
20:31
Ўзингни билгил

Қозоғистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси,
Ирисали Жуманов /Журъат/ ижодидан

Ўзингни билгил
(Бир мансабпараст кимсага беғараз айтилган насиҳат)
Сиртқи бўёғингга маҳлиё бўлиб,
Ичингда не борин, билмай қолибмиз.
Шу сабаб кўкларга кўтариб сени,
Дарғамиз бўлар деб, ҚАРСАК чалибмиз.

Ўзимиз ўтқазиб амал тахтига,
Ўзимиз ҳайронмиз, ажабо, бугун.
Сен эса курсига етишган кундан,
Бошладинг дилларга солмоқни-- тугун.

Аввал оддийгина, мулойим эдинг,
Юрардинг юзларда табассум, кулгу.
Энди эса эҳ-ҳе, чимрилган қошлар,
Қалбингда ҳукмрон худбин бир туйғу.

Уч-тўрт фирибгарга бўлибсан сарвар,
Хушомад пардаси ёпмиш кўзингни.
Бизга атаганинг нордон лутфлар,
Ширини уларга бўлмиш сўзингни.

Аслида жамоа битта оила,
Уни гуруҳларга ажратмоқ нечун?
Бирови арпангни ўрганмиди хом,
Бирови азизми, чой берганичун?

Ўт билан ўйнашмоқ нодон хислати,
Буни англамаслик қалб “кўрлигингдир”.
Бошқаларга қилган димоғдорлигинг,
Эртага нақд турган ўз хўрлигингдир.

Биласан, қошда гар, ортиқча тола,
Уни мўйчинакда ташлашар юлиб.
Демак, эсингни йиғ, тушгил эгардан,
Ҳолингга маймунлар қолмасдан кулиб!

Просмотров: 668 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Апрель 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0