Суббота, 12.07.2025, 07:59
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Апрель » 28 » Ўзбекистон ва Туркманистон туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиши мумкин
22:39
Ўзбекистон ва Туркманистон туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиши мумкин

Ўзбекистон ва Туркманистон туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиши мумкин

 

turkPaga-uzb-va-tjk-ham-azo-bulmokchi

 

Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (TürkPA) тез орада Ўзбекистон ва Туркманистон вакилларининг ташкилотга аъзо бўлиб киришларига умид қилишмоқда. Бу ҳақда TürkPA бош котиби Жандос Асанов Оснона шаҳрида бўлиб ўтган ассамблея комиссиясининг мажлисид журналистларга маълум қилган, деб хабар беради Росбалт ахборот агентлиги.

“TürkPA бошқа барча туркий тилда сўзлашувчи давлатлар учун очиқдир. Ўйлайманки тез орада Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам TürkPA таркибига ва бошқа туркий ҳамкорлик тузилмаларига аъзо бўлиб киришади”, – дейди Жандос Асанов. Унинг сўзларига кўра ҳозирда Тошкент ва Ашхободда ушбу масала кўриб чиқилмоқда.
“Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам бир томонлама ҳам икки томонлама шаклларда амалга оширилади. Шу туфайли ҳам биз барча туркий тилли давлатлар билан домий алоқани сақлаб келмоқдамиз”, – дея таъкидлайди Асанов.

2008 йилнинг ноябрь ойида Истанбулда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан туркий тилли давлатлар парламент бошлиқларининг биринчи конференцияси бўлиб ўтганди. Мазкур конференцияда туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (TürkPA)ни тузиш тўғрисидаги битим имзоланганди. TürkPAнинг асосий мақсади – тарихий, маданий ва тил бирлиги асосида парламент дипломатияси йўли билан давлатлар ўртасидаги сиёсий мулоқотни ҳамда туркий тилли халқлар ўртасида ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Бугунги кунда TürkPA таркибига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо бўлиб киришган.

UZBEK.FM

Просмотров: 640 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Апрель 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0