Суббота, 12.07.2025, 10:38
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » УСТОЗЛИК БАХТИ
21:50
УСТОЗЛИК БАХТИ

 
  Устозлик бахти

Меҳрингиз-ла очмиш ҳаёт кўзини, 
Мадҳ зтмоққа шайдур бугун овозим. 
Сизга ўхшатаман қуёш юзини, 
Оддий муаллимим,азиз Устозим. 
Айтишларича, инсон
боласи ҳали дунёга келмасидан бурун Яратган унинг жисмига жон ато этган ондан
бошлаб, она қорнидалигидаёқ илк бахш этиладиган неъмат - тарбия ва таълим эмиш.
Ҳақиқатан ҳам оламга ибрат кўзи
билан боқсангиз, буюк ишлар, хусусан, инсонлар ўртасидаги холис муносабатлар,
улар барпо этаётган маънавий, моддий олам тараққиёти, улкан кашфиётлар, изчил
тамойилларнинг кун сайин юксалиши, асрлардан асрларга ўтиб келаётган ўлмас меросларнинг
келажак ворисларга етиб келиши, бу албатта, инсонийлик тамаддунига ўлмас
нақшлар ила қайд этилган ҳар даврда, ҳар миллатнинг ўзига хос таълим-тарбияси,
ўзлигининг ҳосиласи эканига гувоҳ бўламиз. Англаймизки, бу боқийлик силсиласи
натижасида таълим-тарбия жараёни, устоз ва мураббийлар ўрни алоҳида таҳсинга
лойиқ.


Қалби ззгуликка
тўла, лиммо-лим, 


Кўкка йўлладингиз -
баланд парвозим.


Ҳамиша менга ёр Сиз
берган таълим, 


Отамдай улуғим - азиз
Устозим.


Шундай устозлар
борки, шогирдлар камоли йўлида девор каби қалқон ҳам бўла олади, қуёш каби
келажак йўлини ҳам ёрита олади. Тўлебийлик устоз Ғани Ниёзов ҳақида гап
кетганида  айни мана шу сўзлар ёдимизга
тушади.Отахон устоз шогирдларга шунчаки сабоқ берувчи устозгина эмас, балки биздан
маслаҳатини аямайдиган, ҳар бир ютуғимиздан қувонадиган ҳаммаслагимиз, мураббийимиз
деб биламиз.


Шеърият мулкига ошно
этдингиз,


Китоблар қатига битилар розим.


Сиз-ки, борингизни фидо этдингиз,


Ҳар нафас ҳамдамим - азиз Устозим.


Устозимиз
шаънига қанча сўзлар илинмайлик, барибир кам. Тилагимиз  —оиласи билан
доимо соғ-омон
бўлишсин.Ғани акани
мана шундай шукуҳли онларда  таваллуд айёмлари билан чин
қалбимиздан қутлаймиз.


 


            Бир гуруҳ шогирдлари номидан
Машраббек БАҲРИЕВ.

Просмотров: 706 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0