Главная » 2014 » Декабрь » 4 » Тавфиқ Аллохдандир
|
Тавфиқ Аллохдандир
Йўлда автохалокат содир бўлди. Хайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилиши керак. Аммо шов-шувга ўч кимсалар орасидан баъзилар ёрдам бериш ўрнига чўнтак титкилаш билан овора. Уларнинг бир қанчаси телефонини ёқиб олиб, воқеани мароқ ва иштиёқ билан видеога олмоқда. Яна бошқаси жонидан хам азиз қўл телефони фотогалерреясини бойитиш билан овора. Бу нима? Бу холат инсонийлик доирасига сиғадими?! Бу ишларни қилган кимсаларни одам боласи дейиш мумкинми?!
Зарурат юзасидан расмга олиш ёки камера ёрдамида видеога тушириш мумкин. Аммо бу нарса инсон шаънини топташга хизмат қилмаслиги керак. Сизнинг гапингизга қараганда, бир инсон вафот этган. Бундай пайтда мўмин банда ўз биродари хаққига дуо-истиғфор айтиши керак ва ундаги баъзи камчиликларни-да беркитиши, одамларга ошкор қилмаслиги талаб этилади. Жони узилган одамнинг юз қиёфасини расмга олишдан мақсад нима? У терговчи ё бўлмаса катта шифокорми? Йўқ, аслида у мана шу нарсани ёзиб олиб, шерикларига тарқатади ва хамманинг ажабланишига сабаб бўлади. У ана ўшандан рохатланади. Ажиб манзара: кимдир мусибатга учраган, яна кимдир парвойи фалак, ўз хохишларини қондириш илинжида.
Хадиси шарифларда банда қўли ва тили билан одамларга озор беришдан, ўтиб кетган маййитларни сўкишдан, (гарчи хақиқат бўлса хам) улар хақида турли ёмон гапларни айтишдан қайтарилган.
Бир гунох ишни қилиб, “сенинг ишинг бўлмасин, гунохи ўзимга” дейиш банданинг халокат жари томон кетаётганини билдиради. Гунох иш қилишдан одамлар олдида уялмадими, хеч ким йўқ жойда бундан-да манфур жиноятларни содир этмаслигига кафолат йўқ. Гунохларни кичик санаш бандани халок қилади. Сабаб гунохларни паст санаган сари халок қилувчи гунохлар томон бориб қолгани ва жаханнам чуқурига қулаганини ўзи хам сезмай қолади ожиз банда.
Хулоса қиладиган бўлсак, бу каби номаъқул ишлар шариат томонидан қайтарилган. Бировга зиён келтирмаган тақдирда хам бирон манфаатга эга бўлмаган ишлардан тийилиш буюрилган. Зеро, банда дунё ва охират яхшиликларини талаб қилиши, дини, дунёси учун фойдаси бўлмаган амаллардан узоқ юриши керак. Тавфиқ Аллохдандир . .
Одилхон қори Юнусхон ўғли
|
Просмотров: 1843 |
Добавил: яргаллык
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Календарь
« Декабрь 2014 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|