Главная » 2017 » Апрель » 3 » ТАНҚИД– КЕЛАЖАКНИНГ МЕВАСИ
20:15 ТАНҚИД– КЕЛАЖАКНИНГ МЕВАСИ |

Танқидга муносабатингиз?

Бир истеъдодсиз хира ёзувчи маза-матрасиз асарлари билан француз нашрларидан бирига тинчлик бермаскан. Бир куни унга таҳририятдан жавоб хати келибди.
“Ҳурматли фалончи! Сизнинг асарларингизни олдик. Аммо, чоп этишга журъат этолмаяпмиз. Тиниш белгиларини қўймаган экансиз, бизда ҳам тугаб қолибди. Илтимос, келаси сафар асарингизни юбормасангиз ҳам тиниш белгиларини жўната қолинг. Биз ўзимиз қолганини ёзиб чиқара қоламиз” деб ёзилган экан.
Ўзимнинг адабий фаолиятимдаги баъзи воқеалар ёдимдан чиқмайди. Бир куни таҳририятда менга бир ижодкорнинг юборган машқини беришди.Уни таҳрир қилиб яроқли этиб беришим керак экан. Кўз ташлаб ҳайрон бўлдим.
Таниш имзо турарди тагида. Аммо, унинг боши-ю, охири қаердалигини топишнинг ўзи муаммо... Бир варақ қоғознинг у бошидан ҳам, бу тарафидан ҳам битилган мисралар айқашиб кетган. Фақат зўр диққат билан ўқиб чиққан кишигина тушуниши мумкин.
Шу билан бирга бироз жойларини қайта ишлаш ҳам талаб қиларди. Ўзим ярим-ёрти ишлаб чиқартириб юборсам, хафа бўлмасмикан? Муҳаррирга бу андишамни билдирсам, ўйланиб туриб қолдиришни маъқул топди.
Бир неча кундан сўнг телефон жиринглаб, муаллиф мени сўраётганини айтишди. Саломлашиб гапни энди бошлаган эдим, қўрсликка ўтди.
--Сен ким бўлибсанки, менинг ёзганларимга эътироз билдирасан? Менинг шеърларим ановвв Ўзбекистоннинг манаман деган газит-журналларида босилган. Қани, айт-чи, қаеридан хато топдинг? Мен бу шеъримни мана ҳозир Тошкентдан меҳмонга келган синглимга ўқиб бердим. Роса мақтади. У унча-мунча одамлардан эмас, катта олийгоҳнинг катта адабиёт лектори бўлади. Қанча номини дунё танийдиган шоири замонларнинг устози бўлади. ...
Унинг автоматнинг тариллашидай эшитилаётган овозига қулоқ тута туриб жаҳлим чиқди. Бақириб юборишимга сал қолди, рости, лекин... Шайтонга ҳай бердим.
У эса ўзининг мактабда қанча йилдан бери адабиётдан сабоқ берганлари-ю, қанча “Мақтов қоғозлари” олганларини айтаверди, айтаверди. Тишни тишга босиб тинглаб туравердим.
Охири бошқа рўзномаларнинг ялиниб сўрашаётганлари, энди шулар билан ишлашини айтиб трубкани қўйди. “Дут-дут”лаётган гўшакни ўрнига қўярканман, пешонамдаги сувдай оқаётган терни энди пайқадим.
Шундай ҳангомалар сизнинг бошингиздан ҳам ўтганмикан, дўстим? Агар ўша ижодкор ўрнида сиз бўлганингизда қандай йўл тутардингиз? “Танқидга муҳтож адабиётимиз ?” деб бонг урамиз, лекин шунга тайёрмизми? Фикрларингизни кутиб қоламан!
|
Просмотров: 702 |
Добавил: яргаллык
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Календарь
« Апрель 2017 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| | | | | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 |
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|