Маҳалладошининг сафига яна икки йигит қўшилади ва айбланувчи уларга Қозоғистонда ойлик 75 минг тангани ташкил этишини, ётоқхона, овқат текинлигини айтиб, Чиноз тумани Яллама чегара постидан олиб ўтади. Сўнгра, Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида яшовчи "Жарқин" исмли шахс билан учраштиради ва 400 минг қозоқ тенгеси эвазига уларни сотиб юборди.
Одам савдоси “қурбонлари” эса ўзга юртда қурилишдаги оғир ишларни бажаришга мажбур бўлади. Оғир меҳнат ва таҳқирлашлар 3 ой деганда йигитларни ҳолдан тойдиради. Иш ҳақидан дарак бўлмагач, улар Жарқинга учраб, иш ҳақларини талаб қилишганда маҳалладоши томонидан пуллаб юборилганидан хабар топади.
"Хорижда ишлаб мўмайгина пул топаман", деган хомхаёлга берилган йигитлар хору зорликни бошдан кечириб, юртларига қайтиб келишди.
Айбланувчи эса Сирдарё туман судининг ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Манба: “Ҳуқуқ” газетаси