Суббота, 12.07.2025, 10:28
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » НАЗМ ДАФТАРИДАН
22:57
НАЗМ ДАФТАРИДАН

Оналарни 
қутлайлик бугун

Баҳор яқинлашиб келмоқда сокин, 
Қиш фасли ниҳоят, кетмоқда секин, 
Ажиб бир ҳис кўклам,кийиб либосин, 
Соф меҳр байрами тараб ифорин,
 Келинг , оналарни қутлайлик бугун .
Фарзандларга умрин ,этиб бахшида,
 Улар деб уйқудан, кечиб оқшомда, 
Унутиб оналар ўзин ҳар дамда. 
Қувонар боласин бахтин кўрганда, 
Келинг оналарни қутлайлик бугун.
Оилада Ватан туйғусин туйган,
 Ўғил-қизларини жонидан суйган ,
 Ҳатто неварага, ризқ тугиб қўйган, 
Гар куйса улардан ,юз чандон куйган
 Келинг, бувиларни қутлайлик бугун.
Оналар оламнинг нури дийдаси,
 Улар шеъримизнинг бош қасидаси, 
Фарзандин соғинса,санчар сийнаси,
 Умримиз маъноси, ҳам нашидаси, 
Келинг аёлларни қутлайлик бугун.
Мевасин тотсин деб яратган боғи,
 Ота, бувалардан, меҳнат сабоғи,
 Эл юртини доим севган ардоғи,
 Мудомки қайнагай меҳр булоғи,
 Келинг, опаларни қутлайлик бугун.
Онанг борки уйинг қутлуг хонадир,
 У соғ бўлса, юзинг сулув лоладир,
 Онаси бор инсон мудом, боладир, 
Она бирлан қалбинг нурга тўладир, 
Хурбувинг ҳам битта мушфиқ онадир,
 Келинг оналарни қутлайлик бугун.
                       Хурбуви Одилова,
«Исфижоб» ижодий уюшмаси аъзоси.

Ўйларимга боғландим...
Сурта туриб манглайдан,
Оқаётган теримни,
Ёзмоқчи бўлдим букун, 
Ушбу қайноқ шеъримни...
Чулғаб турли хаёллар,
Ўйларга боғланибман,
Дардларингиз олсам деб,
Сиз томон чоғланибман.
"Дунё”миз ҳақда ўйлаб,
Пойига етолмасман,
Армонлар қуршовидан,
Қутулиб кетолмасман.
Бебаҳо умримизда,
Кўпдир истак, ўйимиз,
Етолмаган армонлар,
Ясолмаган тўйимиз..
Истардимки муродга
Барчамиз етсак дея,
"Боқий”га йўл олганда,
Армонсиз кетсак дея.
Насиб этса бизларга,
Ҳудо эркин яшашни,
Шайтонни ҳамроҳ этмай,
Улоқтириб ташлашни.
Тинчлигин бериб Оллоҳ,
Оромимиз олмаса, 
Бошимизга кулфатлар,
Мусибатлар солмаса...
Соғликларин бериб "Ҳақ”,
Ҳеч ким касал бўлмаса,
Бахтли яшаб инсонлар,
Сира бевақт ўлмаса....
Инсофлардан мўл бўлиб,
Динимизни ўйласак,
Яратганни ризолаш,
Йўлларидан сўйласак...
Қаноат қилиб озга,
Бўйин бурсак намозга,
"Фарз”ларни биз бажарсак,
Қолдирмай уни ёзга.
Ҳидоят сари юриб,
Жаннатдан жой сўролсак,...
Оллоҳимнинг карамин,
Кенглигини кўролсак...
Яхшию ёмонликни ,
Бергувчи”Эгам”масми?!,
Охирин ўйламаган,
"Кофир”бир беғаммасми?!..

Анормат ЛОЧИН.

Просмотров: 706 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0