Суббота, 12.07.2025, 09:45
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Апрель » 28 » Мисрда 683 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:38
Мисрда 683 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди

Мисрда 683 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди

 

misrda-683-ta-o`lim-jazosi

 

Ал-Миня шаҳридаги Миср суди душанба куни “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг 683 аъзосига нисбатан ўлим жазоси белгилади, деб хабар беради Ливанда чиқадиган Daily Star нашри.

Суд ҳукми тасдиқланиш учун мамлакат бош муфтийсига юборилган. Муфтий ҳукмни тасдиқлаганидан сўнг айни таркибдаги суд якуний ҳукмни қабул қилади. Иш бўйича якуний мажлис 21 июнда бўлиб ўтади.

Ҳукм қилинганлар орасида ҳаракат раҳбари Муҳаммад Бадиа ҳам бор. Агар унга нисбатан чиқарилган ҳукм ижро қилинса, бу “Мусулмон биродарлар” ҳаракати аъзолари орасида 1966 йилдан бери ўлимга ҳукм қилинган энг юқори мансабдор шахс ҳисобланади. 1966 йили ўлим жазоси ҳаракатнинг мафкуравий раҳбари Саид Қутбга нисбатан чиқарилганди.

Бундан ташқари, судьялар жорий йилнинг март ойида ўлимга ҳукм қилинган 529 кишидан 37 тасига нисбатан ҳукмни ўзгартирмасдан ўз кучида қолдирган. Олий жазога ҳукм қилинган қолган шахсларга нисбатан ҳукм бир умрлик озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

“Мусулмон биродарлар” ҳаракати аъзолари ва тарафдорлари қотилликда, одамлар ҳаётига суиқасд қилишда, полиция бўлинмасига ҳужум қилишда ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Душанба куни суд биноси атрофига айбланувчиларнинг қариндошлари йиғилишган ва қонунсизликка қарши ҳайқириқлар қилишган. Кўпчилик кўз ёш тўкишган ва бир нечта аёл ҳушидан кетиб қолган.

“Менинг учта ўғлим ичкарида. Менинг Аллоҳдан бошқа ҳеч кимим қолмади”, – деб журналистларга фарёд қилган ўзини Самия деб атаган аёл. Адвокат Али Камолнинг айтишича суд мажлиси бор йўғи саккиз дақиқа давом этган.

Судланувчилар ўтган йилнинг август ойида Муҳаммад Мурсийнинг ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилиши ортидан бошланиб кетган намойишлардан кейин қўлга олинганди. Мисрда бўлиб ўтган тартибсизликлар оқибатида юзлаб одам ҳалок бўлганди ва мингларча одам жароҳат олишганди.

Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг 2012 йилги Конституциянинг амал қилиниши тўхтатилганди ва ҳокимият собиқ бош вазир ўринбосари Хазем Беблавий бошчилигидаги вақтинчалик ҳукумат қўлиган ўтганди. Мамлакатнинг вақтинча президент вазифасини бажарувчиси қилиб Олий суд раиси ўринбосари Адли Мансур тайинланганди. Ўша пайтдан бери бугунги кунгача Мисрда 16 минга яқин одам ҳибсга олинган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида миср суди “Мусулмон биродарлар” ҳаракатини террорчилик ташкилоти деб эълон қилганди. Ҳаракат аъзоларига ҳар қандай фаолият тури, шу жумладан намойишларга чиқиш ҳам қатъиян таъқиқланганди.

UZBEK.FM

Просмотров: 647 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Апрель 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0