МАҚБАРАГА ДАРВОЗА ОРҚАЛИ КИРИШ МУМКИН

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қошидаги Мусалла, Тақия дарвозалари ҳамда “Туркистон тарихи” музейи ва Фахрийлар хиёбон атрофини ободонлаштириш мақсадида дренаж ишлари юритиляпти. Пудратчи – “Базис-А” қурилиш компанияси.
ЮНЕСКО-нинг 27-сессиясида бутундунё “Маданий мерос” рўйхатига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси талай асрдан буён мусулмончиликнинг олтин бешиги бўлиб келади. Уни бутун қозоқ юрти, турк олами алоҳида эътироф этади. Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси – туркий оламнинг маънавий маркази.
Қўриқхона-музей – мерос таркибига кирадиган тарихий ва меъморий ёдгорликларни қайта тиклаш ишларини “Қазқайтажанарту” республика давлат корхонаси бажармоқда.
Шу ўринда, “Ҳазрат Султан” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейига келишда юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўраб, август-октябрь ойлари мобайнида Есимхан майдони қошидаги Дарвозадан кира олишларин мумкинлигини эслатамиз.
“Ҳазрат Султан” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейининг матбуот хизмати.
|