Суббота, 12.07.2025, 09:59
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » ХАЛҚИГА БАХШИДА УМР
21:40
ХАЛҚИГА БАХШИДА УМР

.

 

 


   ХАЛҚИГА БАХШИДА  УМР
Ҳозирги кунда Тўлебий туманида нафақадорлик гаштини 

суриб,невара-чеварилари қуршовида умргузаронлик қилаётган 

Тожибой ака Назаров бутун меҳнат фаолиятини халқига бағишлади.34 

йил ички ишлар органларида ишлаб, нафақага чиққанига мана 34 йил 

бўлибди.Андижонннинг Балиқчи туманида 1926 йилнинг 15 августида 

туғилиб, ўсган ўғлоннинг ўсмирлик йиллари урушнинг оғир йилларига 

тўғри келди.1942 йили 8 синфда ўқир эди.Ўқитувчилар фронтга кетиб, 

мактаб ҳам ёпилди.Ёш Тожибой колхоз далаларида меҳнат қила 

бошлади.
Урушнинг сўнгги йилида, 1945 йилнинг февралида армия сафига 

чақирилдим,—эслайди отахон.—Семипалатинск шаҳрида заҳирадаги 

125-полк таркибига қабул қилиндик ва жанггоҳларга кетишга тайёр 

турардик.Мен автоматчи мутахассилигин эгалладим.Ғалаба куни ҳамон 

ёдимда.У пайтларда янгиликларни эшитиш учун радио ҳам йўқ эди.Бир 

зобит келиб "Биз ғалаба қозондик" деганида қувонганимизни 

кўрсангиз.Шаҳарда аскар кийимдагиларни кўришса, одамлар 

кўзларига ёш олиб, қувончдан қучоғига олишарди.Шу куни постда 

турган аскарларга овқат олиб кетаётган эдим, Иртиш дарёси бўйида 

қурилган чарков ёнида қувончдан қалблари жунбушга келган 

одамларга дуч келиб қолдим.Овқат тўкилиб кетди."Нима қиляпсизлар, 

постда турган аскарга овқат олиб кетаётган эдим" деган эдим,"Постда 

турган дўстларингни бугун ўзимиз меҳмон қиламиз", дейишди ва у 

пайтдаги тансиқ таомлар билан сийлашди.
Тожибой ака кўп ўтмай "За победу над Германией","За победу над 

Японией" медаллари билан тақдирланди.
Алматида хизмат қилиб юрган йилларим эди, — яна эсга олади 

отахон.—Урушдан кейинги йиллар эмасми,тўкинчилик бўлишига 

қарамай(бозорларда мева чева, нон маҳсулотлари кўп эди) безорилик, 

бузғунчилик, зўравонлик, босқинчилик, одамни тунаш каби жиноятлар 

кўпайиб кетган эди.У пайтлари машина қаерда дейсиз, кавалерия 

взводи таркибидаги отларда навбатчиликка чиқардик.Бир куни бир 

барзанги йигитни жиноят устида қўлга олдик.Уни бўлинмага етказишни 

менга топширишди.Қўлини боғлаб,ўзим отга чиқдим ва секин юра 

бошладим.Бир пайт ҳалиги барзанги қочишни режалаштирди 

шекилли,мени отдан йиқитишга ҳаракат қилди.Йиқитса, ўзи отга миниб, 

ғойиб бўлиши аниқ эди.Чап бериб, уни отдан узоқлатдим ва отга қамчи 

босдим.От анчагача жиноятчини судраб кетди, кейин у ҳолдан тойди 

шекилли, бўлинмагача миқ этмай борди.Кейин аниқланишича, 

ушланган йигит жиноий гуруҳнинг бошлиғи экан.Шундай қилиб, 

раҳбарият менинг хизматимни юқори баҳолаб, Тошкетга, олий милиция 

мактабининг бошқариш гуруҳига ўқишга юборди, 1949 йили "милиция 

лейтенанти" офицерлик унвонига эга бўлиб, Чимкент шаҳрига келиб, 

милиция бош бошқармасида жиноят қидирув бўлимда ишлай 

бошладим..Водийда ишлаб юрганда ҳам шунга ўхшаш воқеа юз 

берган.Жиноятчи гуруҳнинг бошлиғини ушлаб, туман ички ишлар 

бўлими бошлиғининг олдига бошлаб борганман.Бўлим идорасига олиб 

борадиган машина ҳам, от ҳам йўқ у пайтларда, пиёда олиб 

борганмиз.Йўлда қочиб кетмасин, деб қўлини боғламоқчи бўлганимда 

бошлиқ "Бунинг ҳожати йўқ,белбоғини ечиб олсанг етарли.Белбоғнинг 

вазифасини икки қўли бажарадиган бўлса, ҳеч қаёққа қочиб кета 

олмайди", деди.Ҳақиқатдан ҳам жиноятчи ҳеч қаёққа қочиб кета 

олмади ва кўп ўтмай ички ишлар бўлими идорасига 

етказилди.Алматида бир жиноятчи гуруҳни базму-жамшид ўтказаётган 

пайтида қўлга туширдик.
Урушдан кейинги йилларда ҳам яшаш осон бўлмаган.Мен уйланиб, 

оила қурганда ҳам кўп йиллар ижарама-ижара кўчиб юрганмиз, 

давлатнинг бизларни уй билан таъминлашга имконияти бўлмаган.
"Оилада эр билан аёлнинг бахтли бўлиши бир неча омилларга боғлиқ. 

Уларнинг энг асосийси, шубҳасиз, сабр ва қаноатдир", деган 

сўзларнинг мағзини ўша пайтлари чақиб, хулоса чиқарганман.
Дархақиқат,оила мустаҳкам бўлиши учун ушбу бахт қўрғонининг ҳар 

бир ғишти сабр қўшиб қорилиши керак. Оилада эр ҳам, аёл ҳам сабр 

тўла улкан қопни биргаликда ортмоқлаб юриши зарур. Оила 

қўрғонимиз узоқ вақт турмушнинг изғирин шамол ва ёмғирларида нураб 

кетмаслигини истасак, уни сабр аталмиш пойдевор устига барпо 

қилишимиз даркор.Хўш, нима учун давлат, мол-дунё эмас? Нима учун 

обрў-эътибор бу ўринда биринчи эмас,дерсиз?Баъзи оилалар арзимас 

сабабларга кўра бир-бирлари билан аразлашиб, ажрашиб кетишади. 

Булар сабрнинг кўчасини четлаб ўтишнинг оқибати, дейиш мумкин. 

Барча яхшилик сабрнинг ортига яширингани ҳаммага маълум 

бўлса-да, кези келганида ундан юз ўгирамиз. Никоҳ деб аталган 

муқаддас ришта билан боғлангач, ҳаётнинг бор-йўғи, қийин-енгили, 

паст-баланди баравар елкага олинади. Турмушнинг минг бир 

синовлари бор. Лекин бу — ўткинчи. Шундай дамларда инсоннинг асл 

қиёфаси намоён бўлади. Оилани мол-дунё, обрў-мансаб, нуфуз ва 

эътибор манфаати устига қурганлар сабр манзилларига етмасдан бир 

умрлик ҳамроҳларини йўлда қолдириб, ортга чекиниш пайида 

бўлишади.Доно халқимиз: «Олтин ўтда синалади, одам — сабрда», 

деган пурмаъно ҳикматни бежиз айтмаган. Инсон сабр ортидан 

ҳузурбахш ҳаловатга эришади. Бошқалар феълига сабр қилгани учун 

янада севимли бўлади.
—Узоқ йиллар биргаликда умр кечирган отахон ва онахонларни 

кўриб, ҳавас қиламиз. Улардек аҳил-иноқ бўлишни орзу қиламизу, 

уларнинг ҳаёт йўллари ҳам текис ва равон бўлмагани, ҳаётнинг 

аччиқ-чучукларини биргаликда енгиб ўтгани туфайли саодатли 

кунларга етгани ҳақида ўйламаймиз. Демак,ёшларимизга "Сабр 

қилсанг, ғўрадан ҳалво битар", деган ҳикматнинг мағзини чақишни 

маслаҳат берасиз...
—Албатта.Рўзғорнинг йўғига, эрининг топганига сабр қилмаган аёл 

борини ҳам кўролмайди, эр бой бўладиган вақтгача етолмайди. Умр 

йўлдошининг муҳаббатини қозонишни истаган аёл сабрли бўлиши 

шарт. Оиласининг тинчлигини истаган эр аёлига чиройли насиҳат 

билан билмаганини ўргатиши лозим.Бугунги айрим ёш оилалар 

ўртасидаги тушунмовчиликларнинг аксариятини тўқликка шўхлик 

десак, адашмаган бўламиз. Турмуш бузилишига сабаб қилиб 

кўрсатишга арзимайдиган баҳоналар билан муқаддас ришталар 

узилиши кишини ўйга толдиради.Ота-оналар фарзандларига сабрдан 

дарс бериб, унда ўзлари ўрнак бўлишлари керак. Ёшлар сабрсизлик 

билан айб қилиб қўйишса: «ёшлик қилибди», деб уларнинг хатоларини 

кечирамиз. Аммо катталар сабрни менсимаса, унда нима дейиш 

мумкин?! Бу — ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Шундай қилиб тўй ўтди.Келин ҳозиргидай лимузинда эмас, ЗИС юк 

машинасида олиб келинди.Бахт-севгида, дейишади. Икки ёш-Тожибой 

ва Мағфират бир-бирини асрашди. Меҳрлашди. Гапларга эҳтиёткор, 

хатти-ҳаракатларга чидамлилик билан қарашди. 
Бу фазилатлар оилага файз, фусун ва барака киритди. Эшикка тиқ 

этган товуш чиқмади. Бирин-кетин ўғил-қизлар туғилаверди. Ўнта бўлса 

ўрни бўлак дегандай дунёга келган чақалоқлар хонадонга тўй 

келтираверди. Мана улар: Инобат, Абдурашид, Мажид, 

Фарҳод...Рўзғорга фаровонлик оқиб келаверди. Албатта, бу ғойибдан 

эмасди. Оиладаги иноқлик, аҳилликдан эди. 
Армияга Ўзбекистондан чақирилган, лекин ўқиш Қозоғистон 

ҳасобидан бўлгани учун ўқиш тугагач, Ўзбекистонга йўлланма 

ололмади.Қозоғистонда икки йил ишлаб бериш шартномада ёзилган 

экан.Икки йилдан кейин ҳам юртига қайтиш насиб қилмади, унки 

партия сафига қабул қилинган эди.Партия қаерга юборса, шу ерга 

бориб ишлаша шарт эди у пайтлар.Бу пайтга келиб, ёш мутахассис 

Чимкентдаги милиция бошқармасида жиноят қидирув бўлимида ишлай 

бошлаган эди.
Кунлар тунга уланди,жиноятнинг очилиш кўрсаткичини кўтариш учун 

у шахсий вақти билан ҳисоблашмади.Эл-юрт осойишталигини 

таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат бойлиги ҳамда 

хусусий мулк дахлсизлигини сақлаш йўлидаги катта масъулиятни теран 

англаган ҳолда хизмат бурчига сидқидилдан ёндошди.Ўз касбига 

чинакамига меҳр қўйган ёш мутахассис эмасми,зиммасидаги 

масъулиятли вазифаларни муваффақиятли бажаргани учун 

раҳбариятнинг ўнлаб ташаккурномаларини олди.
—Ўзбекчилик эмасми, Ленгерда ишлай бошлаганимда улфатга 

қўшилдим, —эсга олади Тожибой ака.—20 улфат эдик.Тўйчи 

Акаев,Хонпўлат Абдукаримов,Ҳожимат Ризаметов.Рўзмат, 

Хонали...Худо раҳмат қилсин.Султонбой Қоратоев ва Қурвонали 

Тўйчиев билан доимо алоқадамиз.Йиллар ўтиб, невар, чевара, 

эвараларимиз вояга етиб,ҳаётдан ўз ўринларини топишяпти, бизлар 

эса саноқлигина қолдик, Оллоҳ ризқ-насибамизни узун қилган экан, 

турмуш ўртоғим билан невара-чеваралар даврасида қарилик гаштини 

сурмоқдамиз, келинларимиз Мадинахон, Мавлудахон ва 

Валентиналар билан фарзандларимиз бахтли ҳаёт кечиришмоқда.
Отахоннинг бир невараси—Улуғбек Назаров кураш бўйича бир неча бор халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, чемпионликни қўлга киритган.
1957-1960 йилларда бир туманда бир давлат автоинспекция ходими 

бўлган.Ленгер туманига Тожибой Назаров тайинланган.1960 йили уч 

туманни бирлаштирганда ҳам анча вақтгача битта инспектор 

ишлаган.Моддий-техника базадан биттагина "Урал"мотоцикли бўлган 

холос.Сўнгги йилларда эса Тожибой ака туман қўриқлаш бўлими 

бошлиғи лавозимида ишлаган."Болани ишга буюр, кетидан ўзинг югур" 

деганларидай, бу иш ҳам осон кечмаган, ёш мутахассислар баъзан 

топширилган постни ташлаб кетиб қолган ҳоллар бўлган, бунинг учун 

бошлиқлар жавобгар бўлишарди.Шунинг учун тун уйқусини бўлиб, ёш 

мутахассисларни назорат қилиш ҳам бошлиқнинг гарданида 

эди.Нафақага чиқишдан олдин Тожибой ака туман ички ишлар 

бўлимининг паспорт бўлимига бошлиқ бўлиб тайинланди.Ишни тўғри 

ташкил қилиш натижасида илгариги узундан узоқ навбатларнинг кети 

узилди.Бунинг учун ҳам тажрибали мутахассис вилоят раҳбарларининг 

таҳсинига сазовор бўлди.
Навбатдаги вазифамиз—Назаровлар оиласини фотосуратга 

тушириш пайтида ҳам отахон ўғли Абдурашид,набиралари Ҳожиаҳмад, 

Фаррух,Идоҳат,Гавҳар,Суҳроб, Денис,Зарина ва келини Валентинанинг 

кела олмаганини айтиб, афсуслангандай бўлди.Биз эса улар келгуси 

сафар насиб этса,ёнларида бўлишини айтиб, қуйидаги тасвирни тарих 

учун муҳрладик.

Просмотров: 759 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0