КЕЛИНЧАК
Бир қиз хонадонга келин бўлиб тушди. Икки хафталик ёш келинчак эди. Эри узум хомток қилай деб чиққанда, сўридан йиқилиб умуртқаси синиб тўшакка ётиб қолади. Шахарни хамма шифохоналарига боради шунда маълум бўладики. Йигит бошқа оёққа турмаслиги. Ногирон бўлиб қолади. Шунда аёлини чақириб: Сенга жавоб сендан розиман мен бошқа оёққа турмайман кетавер деганда. Йўқ мен сизни деб шу хонадонга келдим, никох хутбаси икковимизга ўқилган, сиз билан яшайман деб, шу эри билан 45 йил хаёт кечириб на бола чақалоқ овози, на тўй хашаматлар, на қуда андачилик қилди. Ёшлик даврини шу ногирон эри билан ўтказиб. Шу эрини оқ ювиб, оқ тараб шу хаётга чидаб яшаб келди. Эрларини ахволи оғирлашиб ўлим олдидан аёлини чақириб: Аёлига гулдай умрингни, ёшлигингни мендек бир ногирон эринга бағишладинг, сендан розиман. Сендек Жаннати аёллар бор экан дунё хали нафас олиб турибди деб Аллохдан йиғлаб аёлини хаққига дуо қилиб дунёдан ўтиб кетган эканлар . . . ! ! !
Бу бизга хам ибрат, Чунки Жаннатга кириш учун жуда кўп енгилликлар берилган. Аллохдан дуо килиб сўраймиз, бизнинг хам хамма ўзбек аёлларимиз шундай Тақволи аёл бўлишларини . . . ! ! !
Бир куни йигит отасига: ”Мен бир қизни кўрдим ва унга уйланишни хохлайман, у жуда хам гўзал ва унинг кўзлари жуда хам жарангли”. Шунда отаси ўғлига: ”ундай бўлса, албатта унинг қўлини сўрашинг керак”, деди. Аммо отаси қизни кўриши билан қизнинг чиройи уни ўзига махлиё қилди ва ўғлига: ”Сен бу қизга муносиб эмассан, у хаётда тажрибаси бор инсонга лойиқдир. У менга ўхшаган инсон билан бўлиши керак”, деди. Бола ўз отасининг бу холатидан хайрон қолиб: ”У фақат меники, сизники эмас” деди ва иккаласи бу борада хатто жанжалгача боришди. Охири масалани хал қилиш учун миршаб хузурига боришди. Бўлган воқеани айтишгач, миршаб: ”қизни бу ерга олиб келинглар, бу хақда унинг ўзидан сўраймиз” деди. Аммо миршаб хам уни кўргач, бола ва отасига: ”Сиз иккингиз хам унга лойиқ эмассиз, у менга ўхшаган обрўли инсонга мосдир” деди. Ва энди уч киши ўртасида кураш кетти. Ва масалани хал қилиш учун энди вазирнинг олдига боришга қарор қилишди. Афсуски, вазир хам қизни кўриши билан: ”бу қиз менга ўхшаган вазирга лойиқдир” деди. Шунда уларнинг бу муаммосини эшитиб турган княз уларни чақириб, масалани ойдинлаштирмоқчи бўлдию, у хам қизни кўриб: ”У фақат меники бўлади” деди. Ва бешталаси яна тортишишни бошлади. Нихоят, қиз сўз бошлади:”менда бир ечим бор. Мен югураман, ким мени биринчи бўлиб тутиб олса, мен ўшаники бўламан” дедида, югуриб кетти. Уни тутиш учун орқасидан йигит, отаси, миршаб, вазир ва княз хам югуришди. Тўсаттан уларнинг хаммаси чуқур бир қудуққа йиқилиб тушди . . . ! ! !
Хулоса шуки: Қиз уларга баланддан қараб шундай деди: ”Сизлар биласизларми мен кимман? Мен - ДУНЁ, ХАЁТман. Одамлар менга эга бўлиш учун бир-бирлари билан ким ўзарга ўйнашади, бунинг натижасида эса улар ўз динларидан чиқадилар ва хаттоки қабрларида чиригунларича хам менга эга бўла олмайдилар” . . .
|