Главная » 2017 » Май » 9 » Кечикиб келган "Қизил Юлдуз"
15:46 Кечикиб келган "Қизил Юлдуз" |
*Тўлебий тумани
Кечикиб келган "Қизил Юлдуз"
Олатов қишлоқ округидаги Екпинди ўрта мактабида "Матонат унутилмайди"мавзуида ўтган тадбир мактаб ҳовлисидаги Улуғ Ватан уруши қурбонлари хотирасига тикланган Ёдгорликка гулчамбар қўйишдан бошланди. Туман имоми Самат Анарбаев урушда шаҳид кетган ва уруш асорати туфайли ҳаётдан эрта
кўз юмган ҳамюртлар хотирасига бағишлаб Қуръон ўқиди.
Тадбирда иштирок этган Россия Федерацияси Бош консуллигининг консул-маслаҳатчиси Степан Соколов сўзга чиқиб, РФ Мудофаа вазирлигининг Марказий архивида марҳум уруш фахрийси Лаулан Ағабековнинг 1943 йилнинг 15 январида кўрсатган жасорати учун "Қизил Юлдуз" орденига тавсия этилгани тўғрисидаги ҳужжатлар топилгани ва ушбу Давлат раҳбарининг Фармони билан кечиккан мукофот қаҳрамоннинг фарзандларига топширилишини айтди.
Орден Л. Ағабековнинг ўғли Керимбайга топширилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Мастерхан Пернебеков тадбир иштирокчиларини Ғалаба байрами билан табриклаб, тўлебийликларнинг уруш йилларида кўрсатган жасорати ҳақида гапириб берса, туман фахрийлар кенгаши раиси
Атирхан Шинғисбаев 1917 йили Қизил унгир қишлоқ кенгашига қарашли Чапаевка овулида таваллуд топган Лаулан Ағабековнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида гапириб берди.
Мактаб директори Нурмахан Дилдабеков синф хоналарининг бирига Лаулан Ағабеков номини беришни таклиф қилди.
Туман маслаҳати депутати Нурлан Қўйбағаров ҳамюртимизнинг жасоратини унутмай, унинг сояда қолмаслигига ҳисса қўшган барча инсонларга, шу жумладан, С.Соколовга миннатдорчилик билдирди.
Тадбир мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросидаги ватанпарварлик мавзуидаги концерт билан якунланди.
Б. ДЎСМАТОВА.
|
Просмотров: 731 |
Добавил: яргаллык
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Календарь
« Май 2017 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|