Суббота, 12.07.2025, 10:00
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » кеча ва бугун
21:57
кеча ва бугун
 

     кеча ва бугун
   Жорий йилда Тўлебий тумани 80 йиллигини 

нишонлайди.Шу кунларда туманнинг барча 

қишлоқларида ва шаҳарда байрамга тайёргарлик ишлари 

олиб борилмоқда.
  Тўлебий тумани ҳокими Ауелхан Тургумбеков  қишлоқ 

ва шаҳарларда ўтаётган учрашувларда  жаҳон молиявий 

инқирози давом этишига қарамай, республикамизда халқ  

фаровонлигини оширишга  ва қишлоқ хўжалиги  

тараққиётига катта эътибор қаратилаётгани,   ўтган
йил шаҳар ва қишлоқлардаги бунёдкорлик ишлари 

туфайли тўлебийликлар ҳаётида чуқур из қолдирганини 

қайд этмоқда.Фақат жорий йилнинг ўзида шаҳар ва 

қишлоқларда ўнлаб соғлиқни сақлаш, мактабгача тарбия 

муассасалари, мактаблар, турар жой бинолари 

қурилгинини тилга олмоқда.Байрам арафасида бир неча 
янги иншоотлар фойдаланишга топширилди. 

Қишлоқларга "Тоза сув" дастури бўйича сув келди.Сув 

қувурининг узунлиги 39600 метр бўлиб, вилоят 

бюджетидан 176 миллион 123 минг тенге ажратилди.
   Бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги доирасида "Каз 

Транс Газ Аймақ" Акционерлик жамияти 43000,0 минг 

тенгега Ленгер шаҳридаги К.Сатпаев номли мактабга 

спорт иншоотлари қуриб, уларни керакли спорт 

қурилмалари билан таъминлади.
  Биз байрамга тайёргарлик кўраётган бир гуруҳ 

тўлебийликларни  суҳбатга чорладик.  Ортда қолган 80 

йиллик давр ҳақидаги тўлебийликлар ҳаяжонлани 

гапириб беришди, десак, муболаға бўлмайди.    
Биринчи суҳбатдошимиз ленгерлик Рахимжон Солиев 

ижтимоий соҳадаги  ўзгаришларни, Ленгер шаҳрининг 

кундан-кунга чирой очиб бораётгани,  кўчалар 
таъмирланиб, янги бинолар, ҳатто бозор ва янги автобус 

станцияси қурилаётганини атаб ўтди.
   --1995  йилни эсласангиз, умуман шаҳарга қараб 

бўлмайдиган аҳволга келиб қолган эди. Кичик 

туманлардаги кўп қаватли уйларни одамлар ташлаб 

кетгани ёдимиздан кўтарилгани йўқ.Ҳаракатда баракат . 

Ҳозир ишлаш керак бўлиб қолди фақат, тадбиркорликка 

кенг йўл очилиб, бизнесга тўғаноқ бўлаётганларга қарши 

кураш олиб борилмоқда.Кўксаек қмшлоғида истиқомат 

қиладиган тадбиркор  Ботиржон Алиев Тўлебий туман 

этномаданият маркази раиси Усмонали Қодиров 

бошлаган хайрли ва савобли ишга юқори баҳо 

берди.Жорий йилдага қурултойда сайланган янги оаис 

қисқа вақт ичида кенг кўламли ишларни бажариб 

улгурди.Туманнинг 80 йиллик даври ичида туманнинг 

иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётига ҳисса қўшган 

ўзбек халқи вакиллариринг ҳаёти ҳақида жуда кўп 

маълумотлар тўплаб, улар ҳақида ҳикоя қилувчи ажойиб 

стенд ясатди.Бу ишлар вилоятимизнинг 80 йиллик тўйига 

ҳам муносиб совға бўлиши сўзсиз.
  Бир гуруҳ ёшлар келажакка ишончи ортиб бораётгинини 

таъкидлашди.
   --Туманимизда янги иш ўринлари очилмоқда.Вилоят 

ҳокимининг ташаббуси билан бандлик масаласига 

бизнес вакилларининг ҳам масъуллигини оширгани бу 

ишга янги талқин бермоқда.  Мисол келтирадиган 

бўлсам, ўзимизнинг қишлоқ жойларда ҳам мана уй 

қурилаяпти. Бу ҳам бир келажагимиз яхшилигидан, 

тинчлигимиз туфайлида...Мана ëшларимизга иш 

ўринлари, ўқиш жойларини яратиляпти.Ленгер шаҳридаги 

тиббий билимгоҳ қайта тикланди. Бизникидай йўллар, 

бизникидай тинчлик йўқ қўшни давлатларда. Қалбимиз 

ёш давлатимиз учун  ифтихор, ғурурга тўла.
  -- . Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздай,қишлоқларимиз
қиёфасини ўзгартириб, тобора чирой очиб бороқда, 

--деди яна бир суҳбатдошимиз, Шимкендаги иқтисодиёт 

олийгоҳининг битирувчи курс талабаси, ленгерлик 

Дониёр Аҳмедов..--Бу соҳадаги ислоҳотларни янада 

чуқурлаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини 

ошириш мақсадида махсус давлат дастури қабул 

қилинган. "Қишлоқ тараққий топса, юртимизобод, 

ҳаётимиз янада фаровон бўлади” деган ғояни ўзида 

мужассам этган мазкурдастур асосида қишлоқ 

инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг турмуш
даражасини юксалтириш борасида Тўлебий  туманида 

ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганига 

барчамиз гувоҳ бўляпмиз..
   —Қишлоқларимизни замонавий меъморчилик 

талаблари асосида режалаштириш ва уй-жойларни 

лойиҳалаштириш ҳамда барпо этиш тизимини яратиш 

йўлида муҳим  қадамлар қўйилди. Янги ишлаб
чиқилган намунавий лойиҳалар асосида замонавий 

уй-жойлар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари бунёд 

этишга киришилди. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун
катта миқдордаги зарур маблағлар ажратилиб, 

ихтисослашган қурилиш-таъмирлашташкилотлари 

тузилди,—дейди туман ҳокими А.Тургумбеков.—Бундай
саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ,бугунги
қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб бормоқда. 

Кўркам уй-жойлар, маиший хизмат кўрсатиш бинолари, 

мактаб ва коллежлар, тиббиёт муассасалари, спорт 

иншоотлари, кенг ва равон йўллар бунёд
этилаётгани, транспорт қатнови, аҳолини ичимлик суви, 

газ ва электр энергияси билан таъминлаш 

яхшиланаётгани, замонавий телекоммуникация тизими 

кирибкелганлиги қишлоқ аҳлининг турмуш даражаси 

юксалиб бораётганидан далолатдир.Аграр
сектор ҳақида гапирганда, дастур доирасида 

иқтисодиётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиб 

бораётган  майда хўжаликларни йириклаштириш 

ишларини ривожлантириш, ер унумдорлигини
ошириш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида 

ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилганини 

таъкидлаш жоиз. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бундай 

улкан ўзгаришлар шак-шубҳасиз, юртимизда қабул 

қилинаётган қонунлар сўзсиз амал қилаётганлиги, қонун 

устуворлиги тамойили таъминланаётганлиги билан 

чамбарчас боғлиқ.Мамлакатимиз иқтисодиётининг изчил
юксалишида давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган 

ислоҳ қилишнинг  асосий тамойилларини рўёбга 

чиқаришга асосланган пухта ўйланган ва изчил 

ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг амалга 
оширилаётгани муҳим омил бўлаётир, - деди у. -    

Туманимизда  қишлоққа саноатнинг
кириб бориши, тадбиркорлик фаолияти ва хизмат 

кўрсатиш тизимини ривожлантириш учун кенг 

имкониятлар яратилган. Кичик бизнес ва хусусий 

тадбиркорлик субъектларини молиявий 

қўлллаб-қувватлашда тижорат банклари томонидан
енгилликлар яратилган.Бу тадбиркорлар сонининг 

ортиши, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда. 

Тадбиркорликни ривожлантириш эса одамларга ўз 

даромади ва фаровонлигини ошириш имконини 

бераётир.Ривожланишнинг муҳим омили бўлган 

бизнес-лойиҳаларнинг амалга оширилиши туфайли 

туманимизда ҳар йили юзлаб янги иш ўринлари 

очилмоқда.Тадбиркорлар сут ва гўшт маҳсулоти 

етиштириш қулай бўлган туманда чорвадорчиликни 

ривожлантиришга бел боғлашган.Яқин йилларда туманда 

ўнлаб янги қорамол ва йилқи фермалари  

очилади.Қишлоқларда
қимиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мана бир неча 

йилдан бери Диханкўл қимизи деган маҳсулотга талаб 

катта.Туманимиз  аграр ҳудуд  бўлганлиги боис бу 

соҳани янада ривожлантиришнинг истиқболли 

режаларини белгилаш
ўринли бўлади.Бу борадаги қилинаётган ишларнинг 

самараси маълум маънода эришилаётган 

ютуқларимиздан ҳам кўриниб турибди.     Туманда янги 

иссиқхоналар қурилиб,боғ-роғ барпо этилиши,мол 

бўрдоқилаш ва наслчилик фермалари 

очилиши,гидроиншоотлар  фойдаланишга
топшириши кўзланаётгани ҳақида, мева-сабзавот 

сақлаш учун 1000 тонналик омбор
қурилгани, Ленгер шаҳридаги янги мавзеда бозор ва 

автостанция қурилаётгани туман иқтисидиётини янада 

ривожланишига баҳоли қудрат ҳисса қўшади.Туманни 

туризм ҳудудига айлантириш бўйича ҳам вилоят 

ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга 

оширилмоқда.Нодавлат ташкилотлар "80 йиллика 80 

хайрли иш" ациясини ўтказишни таклиф қилишган, бу 

ташаббус вилоят бўйича қўлланса нун устига нур 

бўларди.

Просмотров: 616 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0