Суббота, 12.07.2025, 10:59
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 25 » ЮРТИМИЗГА МАРҲАБО, НАВРЎЗ!
23:24
ЮРТИМИЗГА МАРҲАБО, НАВРЎЗ!

                 ТЎЛЕБИЙДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ
    Юртимизга кириб келган Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари  Тўлебий туманидаги  

барча  қишлоқлари ва муассасаларида   кўтаринки руҳда ўтказилди.Туман марказидаги 

Тўлебий майдонида ўтказилган байрамда тўлебийликларни туман ҳокими Ауелхан  Тургумбеков табриклади.

                                      ***
  Султонработ умумий ўрта мактабида  ўтказилган байрам тадбирига  олий малакали 

ўқитувчи Мавлуда Рустамова  ва директор муовини, қишлоқ ўзбек этномаданият маркази 

раиси Шуҳрат Ҳасановлар бошчилик қилишди.
   —Тадбирлар режасини тайёрлашда бир қатор  масалаларга алоҳида эътибор қаратдик, 

—дейди Шуҳрат.—Жумладан, Наврўз фаслида инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб, 

ўзини табиатнинг ажралмас бир қисми деб ҳис этишини ифода қиладиган, атроф-муҳитни, 

она заминни эъзозлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик 

туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш,
синфларда  бўлиб ўтадиган синф соатлари, учрашув ва суҳбатларда,  Наврўз байрамининг 

тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва 

аҳамиятини кенг ёритиш, барча юртдошларимиз учун севимли байрамга айланган 

Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру 

саховат, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам 

бериш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш ва бошқа масалалар эътибордан четда 

қолмади.
   —Байрамга атаб махсус дастур тайёрладик,—дейди Мавлуда Рустамова.—Унда халқ 

ўйинлари, фольклор санъати намуналарига, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган, гўзал 

инсоний туйғуларни юксак пардаларда тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва 

лапарларга кенг ўрин бердик..
                                        ***
  Туман ўзбек этномаданият марказининг жорий йилдаги Наврўзи эса таниқли шифокорлар 

сулоласи бўлган Сулейменовлар ҳомийлигида ўтказилди.Байрам "Султонбек-ота" 

тўйхонасида бошланиб, эрталабдан карнай-сурнай наволари қишлоқ аҳли ва меҳмонларни 

худойи дастурхонига чорлади.Қуръон тиловат қилингач, дастурхонга ош тортилди,бирин 

кетин байрам табриклари янгради.Тумандан ва қишлоқ ҳокимлигидан келган раҳбарлар ҳам 

чин дилдан тилакларини изҳор этишди.Тўлебий туманининг фахрий фуқароси, Тўлебий 

туман ўзбек этномаданият марказининг фахрий раиси Анормат Сартаев Наврўз нафақат 

янгиланиш, меҳр-мурувват, саҳоват байрами, балки халқлар бирдамлиги ва бирлигини 

мустаҳкамловчи байрам эканлигини таъкидлаб, уни кенг таърифлади. 
   Даврани байрамни тўлебийликлар билан бағам кўришга келган ўзбекистонлик кулги устаси 

Мирзабек Холмедов қиздирди, ичакузди ҳангомаларидан уларга тақдим этди.Ўзбекистонлик 

цирк устаси, Тошкентбовларнинг шогирди Олимжон Қаршиевнинг чиқиши  ва бадиий 

ҳаваскорлар байрамга бағишланган махсус дастури ҳам тадбирга файз киритди.
                                       ***
    Алишер Навоий қишлоғида Наврўз байрами арафасида Улуғ Ватан уруши фахрийси 

Аҳмад Мадалиевнинг 90 йиллик тўйи кенг нишонланди.18 ёшида фронтга кетган ва жангу-жадалларди қатнашиб, Берлин остонасида Ғалабани кутиб олган отахонни туман маслаҳати котиби Атирхан Шингисбаев, 1-мамир қишлоқ округи ҳокими А.Кадирбеков,туман ва қишлоқ  фахрийлар кенгашлари раислари Жўлимбек Кенже, Қапалбай Мирзақулов,ҳамкасблари,  шогирдлари,яқин ёронлари қутлуғ ёши билан табриклашди, 
    Тасвирларда:тадбирлардан лавҳалар
                                                  Муаллиф ва  Тўланбой ШОДМОНОВ тасвирлари.

Просмотров: 712 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0