Суббота, 12.07.2025, 10:10
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2017 » Апрель » 3 » “Ёстиқ”
20:46
“Ёстиқ”

“Ёстиқ”


Кеча Оқсувкентга кетиб борарканмиз, Ўлжа дода Қодиров битта ҳаётий воқеани эслаб қолдилар. Сайрам туманида ўтган аср бошларида колхозлар қурилганида битта кишини шу колхозлардан бирига раисликка тайинлашибди. (Исм шарифларини ҳам айтганди, унутиб қолдим, узр!) 
Бу раиснинг бошқалардан айриқчалиги шунда эканки, жуда золимлиги билан тез орада бутун ҳудудга танилибди. Тонг қоронғисидан эшикни қоқиб катта-кичик демай, буниси ёш бола, униси қари демай, ана буниси касаллигига қарамай далага қамчилаб ҳайдар экан. 
Кўнгли тусаган ифлосликдан тортинмас, сал кўзга яқинроқ қиз-жувонларни мажбурлаб зинодан ҳам қайтмаслигидан баъзи қизлар юзларига рўмол билан беркитиб, ҳатто лой-балчиқ чаплаб юриш билан юракларини ҳовучлаб яшарканлар. 
Унга қарши гап қайтарган ё сал тикроқ боққанларни “халқ душмани”, “ёт унсур” каби туҳматлар билан қаматиб юборар ёки қишлоқдан бадарға қилар экан. Бу “раис”дан ҳатто туман раҳбарлари ҳам ҳайиқишаркан.
Бечора мазлумлар ортидан қарғаб, “илоҳо, шунинг ажримини ўзинг бергил, “ёстиқ” қилиб қўйғил” илтижо қилишаркан. Орадан йиллар ўтибди. Раиснинг даври тугабди. Оғир дардга чалинибди. Аввал бир оёғини, кейин иккинчисини жарроҳлар кесишибди. Дарди оғирлашиб қўлларидан ҳам айрилибди. Шу тариқа бироз вақт “ёстиқ” бўлиб ётибди. Буни эшитган жабрдийдалар атайлаб уни кўришга келишаркан, ҳеч қайсиси унга ачинмабди. 
Чеккан азобларини айтишиб, унинг вақтида ўзларига қилган, кўрсатган зулмларини таъна қилишибди. Фарзандлари ҳам юз ўгиришибди.
Собиқ раиснинг илтижолари ниҳоят Яратганга етганмикан, бир куни минг азобларда жон топширибди. Майитини қабристонга қўйишмоқчи бўлишса, гўрини қаза олишмабди. Ҳар гал тайёр бўлганида, ўз-ўзидан тупроқ ўпирилиб тушиб бекилиб қоларкан. 
Ниҳоят колхоз техникаси ёрдамида қабристон ташқарисидан катта чуқур қазишибди-да, майитни ташлаб устидан суриб ташлашибди. 

Баходир Убайдуллоўғли

Просмотров: 697 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Апрель 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0