Суббота, 12.07.2025, 10:49
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » ЯНГИ ИНШООТЛАР —ФАРОВОНЛИКДАН НИШОН
21:30
ЯНГИ ИНШООТЛАР —ФАРОВОНЛИКДАН НИШОН
ЯНГИ ИНШООТЛАР —ФАРОВОНЛИКДАН НИШОН
 
 
         ЯНГИ ИНШООТЛАР —ФАРОВОНЛИКДАН НИШОН
   Тўлебий туманида ўтган чоршанба куни яна янги уч 

иншоот—икки болалар боғчаси ва тиббий ёрдам пункти 

фойдаланишга топширилди. Ленгер шаҳридаги  120 болага 

мўлжалланган "Улар шин" хусусий болалар боғчасининг очилиш 

маросимида туман ҳокими А.Тургумбеков, туман фахрийлар 

кенгаши раиси Кенже Жўлимбек, туман фаоллари қатнашиб, 

янги иншоотларнинг кўплаб очилиши фаровонликдан нишон 

эканини таъкидлашди.Боғча хусусий тадбиркор Роза 

Ешанкулованинг маблағига қурилиб, унга Камария Амирова 

мудираликка тайинланди.Бу ерда 29 одам доимий ишга эга 

бўлди.Тасариқ қишлоқ округига қарашли Жамбул овулида ҳам 

хусусий тадбиркор Урзада Маликованинг маблағига қурилган 

100 ўринли "Инабат" болалар боғчаси иш бошлади.Жамоага 

Гавҳар Маликова раҳбарлик қилмоқда, бу ерда 24 одам 

ишлайди.Иншоотнинг смета баҳоси 48 миллион тенгени ташкил 

этди.Жорий йилнинг сўнгигача ва келгуси йили ҳам туманда 

ўнлаб болалар боғчалари очилади.
   Олатов қишлоқ округига қарашли Нисанбек овулида эса янги 

тиббий ёрдам кўрсатиш пункти очилди.Иншоотни ЖҚ вилоят 

қурилиш бўлимининг буюртмасига биноан "Ширай" МЧБ 

қурувчилари фойдаланишга топширди.Иншоотнинг смета 

баҳоси 32 миллион тенгени ташкил этди, қишлоқ аҳлига 3 одам 

тиббий ёрдам кўрсатади, жамоага Жумагул Қўзибоқарова 

раҳбарлик қилади.Шу вақтгача қишлоқ аҳли тиббий ёрдам олиш 

учун туман марказига боришарди.Мустақиллик шарофати 

туфайли овулнинг ўзида кўплаб янги иншоотлар, янги иш 

ўринлари очилмоқда, шаҳардаги каби аҳолига барча 

қулайликлар яратилмоқда.Нишоннинг очилиш маросимида сўзга 

чиққан туман ва қишлоқ раҳбарлари Элбошимизнинг Қозоғистон 

халқига Мактубида қайд этилган ишлар босқичма-босқич амалга 

оширилишини, бу ишга барча қозоғистонликлар масъул 

эканлигини айтишса, қариялар ва қўшни қишлоқлардан келган 

меҳмонлар туман, вилоят раҳбарларига халққа кўрсатилаётган 

ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди ва оқ фотиҳасини 

беришди.
Просмотров: 639 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0