БУ ВАТАН МАНИНГДИР...
Мустақиллик — бу ҳуқуқий қадриятдир.Элбошимиз Н.Назарбаев ўринли
таъкидлаганларидек, мустақиллик бу ҳуқуқ демакдир. Бунинг маъноси шуки,
Қозоғистон мустақиллик шарофати ила ўз ҳаётини янги ҳуқуқий тизим ва
қонунчилик тизимини яратиш асосида ташкил қилди.
Алломалардан бири Ватан тушунчасини шундай таърифлаган: "Ватан нима
демак? Бу, ўзининг тарихий ҳаракатини мазкур майдонда камолга етказадиган
бус-бутун халқдир. Бу, унинг ранг-баранг маданияти, тили, характери, бу, у
томондан амалга оширилган инқилобий мақсад, тарихий ўзгаришлар ва унинг
тарихидаги муҳим босқичлардир".
15 миллиондан ортиқ халқи бор юртимиз учун дунёда Ватандан азиз, мўътабар,
муқаддас, қутлуғ нарса йўқ. Ватан — она-юрт, авлод-аждодлар маскани,
маданияти, урф-одатлари, қадриятлари шаклланиб, ўсиб, камол топган макондир.
Ватан — халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир.Бу Ватан тарих саҳифаларида
олтин ҳарфлар билан битилган, эл-юрт ардоқлаб тилга оладиган, 150 дан ортиқ
миллатга бағир босган жонажон Қозоғистондир.
Фурсатдан фойдаланиб барча жанубийқозоғистонликларни
юотимизнинг асосий байрами билан табриклайман ва соғлик-омонлик тилайман.
Тўти ҚОДИРҚУЛОВА,
нафақадаги устоз,
Тўлебий тумани
----------------------------------------------------------------
ИСТИҚЛОЛ ШАРОФАТИ
Истиқлол шарофати билан
(давоми газетамизда).
|