Суббота, 12.07.2025, 10:29
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР
22:23
ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР

        ҚОЗОҒИСТОН-2050
                    ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР
  Тўлебий тумани ҳокимлигидаги навбатдаги режалаштириш  кенгаши ўтган ярим йилликда 

бажарилган ишларни саралаб, баҳо беришга бағишланди.Уни туман ҳокими Ауелхан 

Тургумбеков очиб, олиб борди.Туман раҳбари вилоятмизнинг барча ҳудудларида 

мустақиллигимизнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган энг муҳим стратегик 

дастурлар, айниқса, етакчи соҳаларни модернизация қилиш, илғор техника ва технологиялар 

билан қуроллантириш, энг замонавий корхоналарни барпо этиш, кичик бизнес ва 

тадбиркорликни бугунги талаблар асосида ривожлантириш мақсадида улкан ишлар амалга 

оширилаётганини қайд этди.
  Нотиқнинг сўзига қараганда,Тўлебий туманида ҳам иқтисодий ислоҳотларни жадал давом 

эттириш бўйича Президентимиз ҳамда ҳукумат томонидан белгилаб берилган устувор 

вазифаларнинг ижросини тўлақонли бажаришга асосий этибор қаратилмоқда. 
    —Энг муҳими, кўрилаётган чоралар ўз ижобий натижасини бермоқда,—деди 

А.Тургумбеков.— Жорий йилнинг ўтган даври мобайнидаги макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳам 

шуни исботлайди. Зеро, таҳлиллардан туман ялпи ички ҳудудий маҳсулот, жумладан, саноат 

маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш, капитал қўйилмалар, 

қурилиш ишлари, чакана товар айланиши, каби хизматларнинг ҳажми белгиланганига 

нисбатан 100 фоиздан то 123 фоизгача ошириб бажарилишига эришилди.
  Туман иқтисодий салоҳиятида саноат тармоғи ўзига хос аҳамият касб этади. Шу ўринда 

ҳозир ҳудудда жами 12 та йирик ва 58 кичик саноат корхоналари мавжудлигини таъкидлаш 

керак. Улардан  "Балмуздақ" МЧБ ва "Фудмастер-Шимкент" корхоналари ISO-2001 

сертификатига эга бўлишган. Улар асосан  машинасозлик, қурилиш соҳасида, шунингдек, 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва табиий ресурсларни қайта ишлаш ҳамда истеъмол 

моллари ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича фаолият  юритмоқда. Ўтган давр мобайнида 

ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми  113,9 фоизни ташкил этди.
  Умумий саноат маҳсулотларининг 55,1 фоизи йирик ва ўрта, 24,2 фоизи микрофирма ва 

кичик  корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Қолган 6,2 фоизи ёрдамчи корхоналар, 

14,5 фоизи эса якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар 

ҳиссасига тўғри келади.
   Ҳар қандай ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожида аввало, ички бозорни аҳоли учун 

зарур  бўлган маҳсулотлар билан тўлдириш муҳим омиллардан бири ҳисобланди. Айни шу 

жиҳат  инобатга олиниб, туманда амалга оширилаётган ишлар самарасини ҳам иқтисодий 

кўрсаткичлар орқали ифодалаш мумкин. Жорий йилнинг биринчи яримида истеъмол 

маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичи ўтган  йилга нисбатан 116,9 фоизни ташкил 

этди,98,9 фоиз маҳсулот нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келди. Истеъмол моллари 

таркибининг 63,9 фоизини озиқ-овқат, 36,1 фоизини ноозиқ-овқат маҳсулотлари ташкил 

қилди. 
  Туманда маҳаллий шароитда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи доимий 

эътиборда бўлмоқда.Жумладан йилдан йилга иссиқхоналар  ва томчилар суғорилаётган 

мевали боғлар кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлаш лозим.
Республикамиз иқтисодиётига хорижий сармояни жалб қилиш мақсадида ҳамкорликдаги 

корхоналар фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирларининг кўлами йилдан-йилга 

кенгайиб бормоқда.  Собиқ иттифоқ даврида  Ленгер шаҳрида қурилган машинасозлик 

заводида ҳам шу кунларда иш қизғин.Туман ҳокимлигининг саноат, транспорт ва автомобил 

йўллари бўлимининг бу заводдан умиди катта бўлиб, махсус дастур ҳам ишлаб чиқди. Зеро, 

унга кўра, асосий вазифалари ва йўналишлари ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош 

бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юксак 

технологияли ва инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган бир қатор 

лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бу эса ҳудудда қўшма корхоналарнинг мавжуд 

сонини янада ошириши табиий. Туманда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 

62,4 фоизга етди. Бу кўрсаткич саноат соҳасида 40,5 фоиздан, қишлоқ хўжалигида 99,8 

фоиздан, капитал қўйилмаларда 49,7 фоиздан, қурилишда 90 фоиздан, чакана савдода 32,9 

фоиздан, аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда 36,8 фоиздан, жами хизматларда 55,1 фоиздан, 

юк ташишда 51,2 фоиздан, йўловчи ташишда 93,5 фоиздан иборат. Жорий йилнинг 1 июль 

ҳолати бўйича кичик бизнес субъектлари томонидан  белгиланган режа 125,4 фоизга адо 

этилди.
 Ҳар йили анъанавий тарзда қабул қилинаётган бандлик дастурининг ижросига қаратилаётган 

эътибор туфайли вилоятда ижобий натижаларга эришилмоқда. Дастурда  туманнинг шаҳар 

ва қишлоқларида юзлаб янги иш ўринлари очиш режалаштирилган.Улар асосан янги ишлаб 

чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни 

ошириш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш, якка тартибдаги 

тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини ишга тушириш, хусусан,  

оилавий тадбиркорлик учун тақдим этилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, 

деҳқончилик хўжаликларини, айниқса, паррандачилик, чорвачилик, балиқчиликни 

ривожлантириш, ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига яратилмоқда.
  Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туманда фаолият юритмаётган ва кам қувватли корхоналарни 

молиявий қўллаб-қувватлаш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида 

ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича 2013 йилга 

мўлжалланган дастур ижроси таъминланди. 
   Туманда бундан ташқари яна бир қатор ўзига хос йўналишдаги бошқа дастурларнинг 

ижросини таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда. Улардан бири "2013-2015 йилларда Тўлебий 

туманинни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” бўлиб, унга кўра туманда ушбу 

даврда жами 8 та саноат салоҳиятини юксалтиришга қаратилган лойиҳа амалга ошириш 

белгиланган. 
   Туманда бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланган ҳолда кичик бизнес ва 

тадбиркорликни йўлга қўйиш йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Масалан, 

Ленгер шаҳридаги бир неча йиллардан буён бўш турган собиқ "Мева-сабзавот базаси” МЧЖ 

базасида инвестиция ҳисобига замонавий хорижий технология асосида тикиш дастгоҳлари 

ўрнатилиб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 50 нафарга яқин аҳоли иш 

билан таъминланди. Кўп йиллардан бери бўш турган кўп қаватли бинолардаги уйлар 

таъмирланиб, уй-жойга навбатда турганларга берилмоқда.Кўчалар таъмирланиб, янги йўллар 

қурилмоқда.Қувурлар ётқтзилиб, тоза ичимлик суви юзлаб қишлоқларни қамраб 

олди.Газлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.Собиқ иттифоқ даврида 70 йил давомида 

кирмаган газ ҳозир чекка-чекка қишлоқлардаги хонадонларга ҳам кириб бормоқда.Шу 

қишлоқлар  аҳлининг ҳукуматга раҳмати чексиз.Илгари  табиий газнинг қишлоққа етиб бориши 

уларга эртакдек туюларди.
Хуллас, тумандаги барча имконият ва бор салоҳият ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва 

шу орқали ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилган вазифаларни талаб даражасида 

бажаришга қаратилмоқда. Зеро, эришилган ютуқлар натижасида аҳоли фаровонлиги ошиб, 

турмуш даражаси янада юксалмоқда, ҳудуд, ҳар бир туман, қишлоқ ва хонадон обод бўлиб 

бормоқда.Интилганга толе ёр, деб шунга айтсалар керак.

Просмотров: 624 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0