Суббота, 12.07.2025, 11:10
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2016 » Октябрь » 23 » ИНТЕРНЕТДАГИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ: ЯХШИ ВА ЁМОН ТОМОНЛАР ҲАМДА ҚАБИҲ БАШАРА
18:48
ИНТЕРНЕТДАГИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ: ЯХШИ ВА ЁМОН ТОМОНЛАР ҲАМДА ҚАБИҲ БАШАРА

ИНТЕРНЕТДАГИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ:

ЯХШИ ВА ЁМОН ТОМОНЛАР ҲАМДА ҚАБИҲ БАШАРА

Интернет ўйинларига боғлиқ бошқа бир томон ҳам бор. У ҳам бўлса ёшлар кираётган бу ўйинларнинг туридир. Чунки кўпгина зўравонлик ўйинлари ва шаҳвоний ўйинлар тўлиб ётибди, уларга бемалол кириш мумкин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича ўлдириш ва портлатиш каби зўравонлик мазмунидаги ўйинларга муккасидан кетаётган ана шу ёшлар ўзларининг табиий ишларида зўравон тажовузкорларга айланишмоқда ва бу уларнинг туйғуларига ҳам таъсир қилмоқда. Улар зўравонлик ишларига янада кўпроқ берилишмоқда. Бу ёшлар зўравонлик ҳамда интиқом ва душманлик йўлини тутишар экан уларнинг дўстона иш юритиши эҳтимоли жуда оз. Бундай ўйинларда улар одатда бир-бирини шундай «мукофотлашади».

Шаҳвоний ўйинлар эса шаҳвоний мазмунлар ролининг ўзини ўйнайди. Чунки бу ўйинларда зўр бериб шахснинг жинсий истаги қўзғалади ва уни ҳукмрон қилиб қўйилади. Бундай ўйинлар бузуқ аёллар билан жинсий муносабатга киришишга ундаш мазмунидадир. Бу эса аёлни ҳеч қандай ҳурматга эга бўлмаган бир хор нарса қилиб тасвирлайди, унинг қадр-қийматини ерга уради ва аёлга жинсий истакни қўзғайдиган бир нарса ёки товар сифатида қарайдиган қилиб қўяди.

Ёшлар бугун қаерга қараб кетишмоқда?… Бугун ёшларни ёмон йўналишга солишмоқда. Улардан кўпчилиги идеологик қараш ва мақсадга муҳтож бўлиб турибди.

Бу низом (яъни капитализм) ёшларни қасддан самарасиз, беҳуда ўйинлар гирдобига ташлади ва улар устидан шу ўйинлар орқали ҳукмронлик қилиш учун бу ёшлардан усталик билан фойдаланди.

Шунинг учун ота-оналарнинг ҳар қандай назорати ёки бошқа ҳар қандай назорат бу муаммони асло ҳал қилолмайди. Чунки у низом муаммосидир. Шунинг учун бу муаммо фақат мана шу низомни ўзгартириш билангина ҳал қилинади.

Зеро бу низом нафсларга салбий одатларнинг суқилиб киришига кенг йўл очиб берди. Бу низом фоҳишаликнинг итоаткор ёшлар ақлларини фасодга айлантиришига кенг йўл очиб берди. Бу низом зўравонлик мазмунидаги бундай ўйинларнинг ёшлар ақлини булғашига, бу ақлни зўравонлик, интиқом олиш истаги ва бир-бирига душман бўлиш билан тўлдиришига ҳам кенг йўл очиб берди. Буларнинг барчаси мана шу фасод режимларни қулашдан қутқаришга уриниш, тоғутларнинг тожу тахтини, ҳокимиятини сақлаб қолиш, мансаб ва улкан даромад орттириш учундир, холос.

Демак муаммо мана шу низомнинг ўзидир. Шунинг учун ечим бу низомнинг давом этаверишига йўл қўйиш эмас, аксинча уни улоқтириб ташлаб унинг ўрнига исломий низомни ўрнатишдир. Чунки Ислом шахсларни юксак мақомларга кўтаришда ва уларни юксак исломий қийматлар чўққисига етказишда ҳамда энг юксак ҳаёт ишларини ва тартиб-интизомни сақлаб қолишда ҳаётий муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун Аллоҳга қасамки бугун воқе ҳаётда ва жамиятда Исломнинг ғойиб бўлгани жуда афсусланарли ишдир. Ҳолбуки бугун ҳар бир одам узлуксиз оқаётган бу оғу-заҳарлар ва ифлосликлар оқимидан қутулишга ўта муҳтож бўлиб турибди.

Исломий ахборот воситаларининг бу нуқтаи назарлар ва тушунчалар билан солиштирилганда албатта улкан фарқи бўлади. Исломий ахборот  воситалари жамиятдаги барча олийжаноб ахлоқий нарсаларни рағбатлантиришга ҳаракат қилади ва биз бугун кўриб турган бундай разолатларнинг ҳеч бирига йўл қўймайди.  Шаҳвоний мазмундаги нарсаларни ўзаро алмашиш, ҳаёсизлик, электрон тажовуз, ношаръий «дўстлашиш»лар, аёлни товарга айлантириш, зўравонлик каби разолатларга ва бошқа разолатларга асло йўл қўймайди. Исломий ахборот воситалари одамларга сақофат беришга ҳаракат қилади, уларга покиза ҳаёт йўлини тутишни ўргатади, уларнинг фикрларини юксалтиради, туйғуларини соф-покиза туйғуларга айлантиради. Бу эса уларда тўғри нуқтаи назарларнинг томир отишига олиб келади. Шунда буларнинг барчаси буюк уйғонишга, жамиятни камолат сари йўллашга олиб келади. Бу процесс ғайримусулмонларни ҳам ўз ичига олади. Хорлаш ва фаҳш мазмунидаги материаллар барча ахборот воситаларида ман қилинади. Бу ахборот воситаларининг тубан аёллар суратларини нашр қилишига асло йўл қўйилмайди. Бу ерда чегара билмайдиган ҳеч қандай сўз эркинлиги бўлмайди. Жамият ва унинг аъзоларини хароб қилувчи ҳар қандай фасод, бузуқ ишни қилишга йўл очиб берадиган эркинлик деган нарса бўлмайди.

Аёллар ва эркакларга бир-бирига жамоатчилик жойларида ва барча умумий жойларда қандай муомалада бўлишлари кераклиги доимо эслатиб турилади. Бу ахборот воситаларидан шахсларнинг хусусий ҳолатларига ва ҳақ-ҳуқуқларига дахл қилишда фойдаланишга асло йўл қўйилмайди. Эркаклар, аёллар, ёшлар ва болаларга иш юритиш, муомала кайфиятига тааллуқли ана шу тушунчалар, интернетда ўзларининг эркак ёки аёл тенгдошлари, ҳамкасблари билан сўзлашиш кайфиятига тааллуқли тушунчалар сингдириб борилади. Бинобарин бу нарса омманинг, хусусан ёшларнинг алоқа воситаларидан ўзларини солиҳ инсонларга айлантириш тарзида фойдаланишлари  кайфиятига таъсир қилади. Алоқа воситалари ижобий ғамхўрлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай муҳит ирқчиликка, камситишга, миллатчиликка, машҳурлар ва «идеал комил шахс» сақофатига, бу машҳурларнинг қанча мол-мулкка эгалигини маълум қилиб туриш деган нарсага ва давомли тарзда тубанликка тортиб кетадиган бошқа ишларга барҳам беради. Биз мусулмонлар ҳозирда бу тубан ишларга ва уларнинг фалокатли оқибатларига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Нилуфар Шамсий

Просмотров: 1948 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Октябрь 2016  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0