Главная » 2017 » Февраль » 12 » Иқтисодиёт ва янгиланиш жараёни
20:28 Иқтисодиёт ва янгиланиш жараёни |
*Ақўрда
Иқтисодиёт ва янгиланиш жараёни

Давлат раҳбари раислигида иқтисодиётини жадал технологик замонавийлаштириш масалалари бўйича мажлис ўтди. Унда Бош вазир, Миллий Банк раиси, ҳукумат аъзолари, Астана шағри ҳокими, миллий холдинг ва компаниялар ҳамда юртимизнинг етакчи корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда Давлат раҳбарининг "Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик" номли Қозоғистон халқига Мактуби биринчи устувор сифатида белгиланган иқтисодиётни жадал замонавийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, рақамли технологияларни татбиқ этиш орқали янги индустрияни ривожлантириш ва базавий
соҳаларни техник қайта қуроллантиришнинг мажмуавий чора-тадбирларини тайёрлаш масалалари кўрилди.
– Биринчи устувор вазифа – тезкор технологик модернизация. Биз янги саноатлар, рақамли технологияларни қўллашни ривожлантиришимиз керак. Меҳнат унумдорлиги учун корхоналар модернизацияси,автоматлаштириш,
роботлаштириш, сунъий онг, катта маълумотлар ва бошқа нарсалар зарур. Мен сизларни бу ишларни қандай
амалга оширишимиз борасида суҳбатлашиш, фикр алмашиш учун таклиф қилдим, – деди Н. Назарбаев.
Йиғилиш якунига кўра Давлат раҳбари қатор аниқ вазифалар берди.
Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида
тайёрланди.
|
Просмотров: 1814 |
Добавил: яргаллык
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Наш опрос
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|