Суббота, 12.07.2025, 10:41
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Март » 20 » ЭНАГА
21:52
ЭНАГА

        ЭНАГА 
  Заводнинг илғор ишчиларидан бири бўлган Баҳодирни  ўз корхонасининг машинаси уриб кетибди деган хабар тез тарқалди. Жонлантириш  бўлимида бир ҳафта ётгач, ўзига келди. Шифокорлар унга энди ўзи юра олмаслигини,  ногирионлар аравачасига буюртма бериш кераклигини яқинларига хабар қилишди. Завод  раҳбарлари келишиб, воқеа завод ҳудудида бўлса ҳам иш вақти тугагач содир этилгини учун қонун бўйича ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигини, лекин касаба  уюшмасининг таклифига кўра икки ойлик маош миқдорида моддий ёрдам берилишини айтишди. Мана  икки ой бўлди, Баҳодир ногирионлар аравачасига михланган.Ҳаётини сарҳисоб қилиб  қараса, ҳаёт деган довоннинг ярмига ҳам етмаган. Уч қиз ва бир ўғли мактабда  ўқишади.Хотини уй ишлари билан банд.Рўзғорида бир сигир ва бир бузоғидан бошқа  мол йўқ.Шуларни ўйлаб ўтирганида шаҳарда бир неча дорихоналар очиб, бизнесини 
гуллатаётган бир оғайниси келиб қолди. 
– Олдингга бир иш билан келувдим, – деди  у. – Хотиним эгиз туғди. Ҳасан ва Ҳусанга қарайдиган энага излаяпман.Рози бўлсанг  қизларингдан бирини юбор, яхши ҳақ тўлайман. Муҳими, хотинимнинг кўнгилидан чиқса бўлгани. 
 Баҳодир шу куни айтилган манзилга  манзилга Лолани, яъни катта қизини юборди.Икки ойдирки, ҳали ўн олтига тўлмаган  Лола, дарсдан кейин икки болага энагалик қилади, мактабга ҳам шу уйдан 
боради, кунора келадиган меҳмонларга овқат қилишда уй бекасига ёрдам беради,  улар кетгач, туннинг ярмигача  хонани тозалаб,  идиш-товоқларни ювади. Сўнгги ҳафтада меҳмонларнинг кети узилмади. Лола 
меҳмонхонани саранжомлаб, энди кўзи илинганда болаларнинг бири йиғлайди,таглигини  алмаштириб, энди кўзи илинганда икинчиси йиғини бошлайди.Яхши ухлай олмаган  қизалоқ дарсларда ухлаб ўтиради. Бугун уй бекасидан бир-икки кунга дам олиб  келиш учун рухсат сўради.Лекин у аёл фақат икки соатгагина, уйдагиларни кўриб  келиш учун жавоб берди.Чунки бу куни меҳмонлар келишаркан. 
  – Ойи, мен ортиқ чидай олмайман, икки ойдан  бери одамга ўхшаб ухламадим, бир-икки кун дам олиш берса тўйиб ухлаб  олардим. Лекин уй бекаси жавоб бермаяпти,—деди Лола онасига. 
 – Шу ҳам баҳона бўлдими, қизим, бугун бўлмаса  эртага тўйиб ухлаб оларсан, мана икки ой бўлди, улар бизга яхши ҳақ тўлашяпти.Сенинг  бу ишинг бўлмаганида биз қандай кун кўрган бўлардик.Чақалоқлар ҳали кичкина,  яна бир-икки ой чидасанг, туни билан миқ этмай ухлайдиган бўлишади, сен ҳам  яхшилаб ором оласан,—деб онаси Лолани кузатиб қўйди. 
Тун ярим.Чақалоқлардан бири уйғониб,  йиғлай бошлади.Лола уйқусираган кўзларини зўрға очиб, чақалоқлардан қайси бири  йиғлаётганини пайқай олмади.”Булар туғилмаганида менга бундай кўргуликлар бўлмас эди” деган фикр қизнинг хаёлида чарх урди. Жуда бўлмаса буларнинг овози чиқмай турса, яна озгина ухлаб олардим, деб ўйлади қиз ва ёстиқни олиб,  чақалоқлардан бирининг юзига қўйди ва анчагача босиб турди.Лекин йиғи овози  тинмагач, ёстиқни олиб, иккинчи чақалоқнинг юзига қўйди, бу сафар жон аччиғи  билан анча кўпроқ босиб турди.Овоз тинди. Лола уйқуга кетди.Эрталаб уйғониб  қараса, иккала чақалоқ ҳам жон берганди.Қиз нима бўлганини эслй олмади ва ҳеч  тушуна олмай, уй бекасини чақириш учун хонадан чиқиб кетди. 
                                                                                                      Баҳорой ДЎСМАТОВА.

Просмотров: 607 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Март 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0