Хитойнинг сузувчи уйлари
Хитойнинг Фуцзян провинциясида
соҳил бўйида сузувчи шаҳар мавжуд
бўлиб, ушбу шаҳар балиқчилар
поселкаси ҳисобланади. Ундаги
уйлар асосан ёғочдан қурилган ва
денгизнинг ички қисмига қадар сузиб
боради.
Уйларнинг ўзига тўрлар ўрнатилган
бўлиб, улардан балиқ, қисқичбақа
ва бошқа денгиз жониворларини
тутишда фойдаланилади.
Статистик маълумотларга кўра
Хитойнинг ушбу аквашаҳарчаси
дунёдаги энг катта ҳисобланади.
Экспертларнинг фикрига кўра,
вужудга келган ушбу шаҳарча Хитой
тарихида 25 йил олдин ривожлана
бошлаган.
2100 йил ер аҳолиси сони 12
миллиарддан ортиши мумкин
Олимлар ер сайёрасининг демографик
ҳолати бўйича башоратларни кўриб
чиқишди.
Вашингтон университети ва БМТнинг
махсус тадқиқотлар натижаларига кўра,
80 фоиз тахмин билан, 2100 йилга келиб,
ер аҳолисининг сони 9,6 дан 12,3 млрд
кишини ташкил қилиши мумкин, деб
ёзади Science журнали.
Демографларнинг айтишича, аҳоли
кўпайишининг энг юқори кўрсаткичи
Африка қитъасида кутилмоқда. Аср
охирига келиб,
Африка мамлакатлари аҳолиси тўрт
баробар ортиб, 4 миллиард кишига
етиши мумкин. Осиё мамлакатларида
эса 2050 йилга бориб, 5 млрд киши
истиқомат қилиши кутилмоқда. Европа
ва Шимолий Америка қитъасида аҳоли
сони унчалик ўзгармаслиги башорат
қилинди.
Бундан ташқари, тадқиқот
натижаларига кўра, одамларнинг
Ажойиб
рақамлар
Агар бир бирини такрорламайдиган
уч рақамдан иборат рақамни тескари
ёзиб, уларнинг кўп сонлигидан кам
сонлигини айирсангиз, ўртадаги
рақам доимо 9 бўлишини биласизми?
У ҳолда текшириб кўрамиз:
542 – 245 = 297
861 – 168 = 693
954 – 459 = 495
|