Ажаб сирлар…
Қуръон ўқилганда оқадиган сув – муқаддас

Президент Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги “Қозоғистоннинг хосиятли ерлари географияси”лойиҳаси бўйича 183та умуммиллий ва 520та маҳаллий қадамжолар танлаб олиниб, улар ҳақида ҚР Маданият ва спорт вазирлиги буюртмаси асосида 4та ҳужжатли фильм туширилди. Улар –“Олтин одам”, “Хожа Аҳмад Яссавий ва Ойшабиби”, “Муқаддас Қозоғистон” ва “Номадлар ери”. Лойиҳага кирган афсонавий қадамжолардан бири – Қоратов ёнбағрида, Туркистон вилоятининг Кентов шаҳри яқинидаги Йиғлоқи ота ғори. Ғорнинг ўнг томонида супа жойлашган бўлиб, "тирноққа" зор аёллар шу ерда тунаса, фарзандли бўлар экан. Ғор кичкина ўзандан 15 метр баландликда жойлашган бўлиб, Йиғлоқи отанинг «кўз ёшлари» шу ерга тушади. Ўзаннинг номи ҳам «Йиғлоқи ота». Ривоятга кўра, Йиғлоқи ота VI-VIIаср ларда яшаган. Бой эр-хотиннинг фарзанди бўлмай, қариган чоғида Аллоҳдан фарзанд сўрашади. Илтижолар қабул бўлиб, фарзанд дунёга келади.– Афсона шу ердан бошланади, –дейди ғорнинг чироқчиси Бахитжан Қулжабаев. – Гурзунинг хотини Шашана мол-мулкимизни кимгадир қолдириб кетишимиз керакку, деб, фарзанд ҳақида орзу қилади. Бу вақтда юртимизга Ислом дини энди кириб келаётган эди. Шунинг учун Аллоҳдан илтижо қилиб, фарзанд тилашади.Фарзанд – ўғил бола “кўйлаги билан” туғилади. Бундан хабартопган ҳазрати Хизр дунёга келган боланинг оддий эмас, муқаддас эканини, халтадан чиқармасликни буюради.“Вақти келганида “кўйлаги”тушиб қолади, унгача, кўтариб юринглар”, дейди. Бола вақт ўтса ҳам гапирмайди, кулмайди, йиғламайди. Бир куни онаси дарё бўйига келиб,“Ўғлим, сени яна қанча вақт қўлимизда кўтариб юрамиз, ахир гапирмасанг, кулмасанг, йиғламасанг, етар энди, халтадан чиқ”, дейди. Халтадан кўзлари чақнабтурган бола ерга тушади ва тоққа қа-раб қочади. Ота-онаси унинг орқасидан узоқ қувишади. Бир жойга етганда бола ота-онам чанқагандир, деб, ердан бир таёқ олиб, тошга уради. Тош ёрилиб, ундан сув отилиб чиқа бошлайди. Ривоятга кўра, бу қудуқ ҳали ҳам бор, Тошқудуқдеб аталади, муқаддас саналади. Бола ғорнинг ичига кириб кетади ва “Сизлар билан энди фақат нариги дунёда учрашамиз, чунки, ҳазрати Хизрнинг насиҳатини бажара олмадинглар.Энди орқангизга ўгирилмай, уйга боринг лар. Мен қолган умрларингнинг фароғатда ўтиши учун ҳаракат қиламан”. Ота-онаси қайғуга ботиб, уйга йўл олишади. Улар бир муддат ўтгач, чидаёлмай, ўғлимизни яна бир марта бўлса ҳам кўриб қолайлик, деб, орқасига қарашади ва остидан нур таралаётган дарёни кўришади. Бу дарё ҳозир ҳам бор.
Собиқ Иттифоқ даврида олимлар Қоратовнинг сирини аниқлаш учун экспедиция уюштиришади, лекин сафар муваффақиятсиз якунланади. Асосий ишлар ғорнинг ичида бўлгани учун улар ёритгич ускуналар ва бошқа ўлчагич асбобларини олиб киришади. Лекин, ғорнинг ичида улар ишламай қолади. Ғорнинг ичида яна иккита ғор пайдо бўлади. Учинчи ғордаги йўлда эса, олимлар баҳайбат тошга дуч келишади. Уни сурмоқчи бўлишганида , у ердан илонлар, ҳатто, туялар чиқа бош-лайди. Қоратовнинг муқаддас эканлигига амин бўлган олимлар орқага қайтишади. Қоратов сири ҳанузгача жумбоқ. Фақат Қуръон ўқилганидагина сув оқадиган жойер юзининг ҳеч бир бурчагида йўқ. Сув тепаликдан шаршара бўлиб оқади. Бу жойни ўрганиш учун олиб келинган ҳарқандай техника ишдан чиқаверганлиги ҳам Қоратовнинг муқаддаслигидан далолат. Шифо истаб келганларнинг шифо топаётгани ҳам бир далил.
Машатда ҳам шундай жой бўлиб, «Йиғлоқтош» деб аталади. Ривоят қилишларича, бир чўпоннинг оиласида қиз туғилиб, унга Машат деган исм бери шади. У вояга етгач, Ҳасан исмли йигит га узатишади. Буни эшитган бир бой хизматкор-ларига қизни ўғирлаб келишни буюради. Қиз хатардан хабар топиб, тоққа қараб қочади. Қувиб етай деганларида, бойга бўлган нафратини аён қилиш мақсадида ўзини тоғдан ташлаб юборади. Бирдан чақмоқ чақиб, қиз дарёга, Ҳасан эса ғорга айланиб қолади. Шундан бери бу жойнинг номи "Йиғлоқтош" бўлиб кетган экан.
Тўлебий туманининг Олатов қишлоқокруги, Нисанбек овулидан 15 чақирим нарида ҳам "Йиғлоқи ота" ғори бўлиб, бу ернинг ўз ривояти бор. Йигит билан қиз нинг уйланишига ота-оналари рози бўлмагач, улар тоққа кетиб қолишади ва шу ердаги ғорда яшай бошлашади. Орадан кўп ўтмай, йигит овга кетади ва қайтиб келмайди. Қиз 40 кун йиғлашдан тўхтамайди, сўнг жон беради. Вайронадан тикланган қўрғон Ўтмиш билан бугуннинг, аждодлар билан авлодларнинг мустаҳкам боғланиши, бу – Элимизнинг мангулиги кафолатидир.Тарих бундай боғланишда олтин кўприк бўлиб хизмат қилади. Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлган, карвонлар тўхтаб, савдо қиладиган марказлардан бири бўлган Султонработ қишлоғининг тарихиҳам қадим-қадимларга бориб тақалади ва, табиийки, сайёҳларнинг юртимизга қизиқишини орттиради. Султонработнинг ўтмишини ўрганиш жараёнида туркшунос олим, филология фанлари номзоди, шу қишлоқ фарзанди Бахтиёр Исабеков хитой тарихчилари қолдирган асарлардан қуйидаги сатрларни топган:
Чан-чун нима дейди,
Нима деганда ҳам
Аждодларинг дарагин дейди.
Биласанми, қишлоғинг тарихин?
Мен айтайин, сен қулоқ солгин,
Аввал бошда Илонбузғон!
Айтчи, уни ким бузғон?
Илон буздими ё инсонми?
Илонбузғон бўлиб вайрон,
Вайронадан тикландиҚўрғон!
Номи бўлди бу қўрғоннинг
Султонимнинг работи,
Яъни, Работи Султон.
Ушбуда тутди макон
Муҳаммад Шариф ато.
Султонработ қишлоғи аҳолиси оғзаки ижодида шу ердаги жой (сув) номи қуйидаги ёр-ёр тўртлигида ҳам ўз аксини топган:
Олатоғ(в)да қор ёғса,
Бунда қиров ёр-ёр.
Ақлим билан ҳушимни,
Олди биров ёр-ёр.
Илонбузган қишлоғининг тарихи ҳам эътиборга лойиқ. Бу ерда асосан ўзбеклар истиқомат қилишади. Шўро даврида у Султонработ қишлоғи тасарруфида бўлиб, Илонбузган кўчаси деб аталган. Ҳозир эса Илонбузганнинг ўзида бир неча кўча бўлиб, Шимкент шаҳрининг тасарруфига ўтган.Ривоят қилишларича, Тўрткўлтепа тепалигида бир кампир камбағалчиликда умргузаронлик қилар экан. Бир куни сигирини соғиб, уйига кирса, баҳайбат бир илон кулча бўлиб ётган экан.Олиб кирган сутидан бир пиёла қуйиб,унинг олдига қўйган экан, илон ичиб,тезда кўздан ғойиб бўлибди. Кампир илон ётган жойдан бир тилла танга топиб олибди ва уни илон қолдириб кетганини сезибди. Эртасига бозорга бориб, рўзғорига керакли нарсаларни сотиб олибди. Бозордан келса, яна ҳалиги илон уйининг тўрида кулча бўлиб ётган экан. Онахон яна пиёлага сут қуйиб берибди, илон ичиб, ғойиб бўлибди, ўрнида битта тилла танга қолибди. Бу ҳол анчагача давом этибди, кампир тез-тез бозорга қатнайдиган бўлиб қолибди ва буни қишлоқ мулозимлари пайқаб қолишиб, бошқарувчига хабар қилибди. Кампир бўлиб ўтган воқеаларни яширмай,ҳаммасини айтиб берибди. Қишлоқ бошқарувчиси бу хабарни эшитиб, талвасага тушиб қолибди. Олтин кўрса, фаришта ҳам йўлданозади, деб бежиз айтилмаган эканда. Дарров кенгаш чақириб, мулозимларига маслаҳат солибди ва барчаси бир фикрни маъқуллашибди. Аввал катта қозонда ёғ қайнатиб, илоннинг инига қуямиз ва у ўлгач, Тўрткўлтепани қазиб, яширилган тиллаларни оламиз, деб келишиб олишибди. Айтилган кун келиб, ўнлаб қозонларда ёғ қайнатишади ва уни илоннинг инига қуйишибди. Илонга бундан зарар келмаган, у бошқа ер ости йўли орқали чиқиб кетган ва бир неча кун давомида ўз душманларидан ўч ола бошлаган. Бир ҳафтанинг ичида "илонбоз"ларнингҳаммасини чақиб ўлдирган. Фақат биттаси Сайрам қишлоғига кўчиб кетади ва илондан қутулдим, деб ўйлайди. Илон эса бир молнинг шохига ўралиб олади ва Сайрамга етиб келади. Сўнгги душманини чойхонада чой ичиб ўтирган пайтида топади ва унинг этиги ичига кириб олади. У этигини кийган заҳоти чақиб олади ва қочоқ тил тортмай шу ернинг ўзида жон беради.Кимдир буни чўпчак ё афсона деса, кимдир унча узоқ бўлмаган ўтмишда бўлган воқеа, деб билади. Ҳар ҳолда Илон-бузган қишлоқнинг тарихий номи бўлиб, давлат тилида, яъни қозоқчада Жиланбузған деб аталиб келмоқда.
Қазиғуртнинг тепасидакема қолган...
Қазиғурт кичик ва паст тоғ (юқоринуқтаси денгиз сатҳидан 2223 метр)тизими. Кейинги йилларда Нуҳ алайҳиссалом давридаги тўфонда кема айнан шу тоғ устида қуруқликни топиб тўхтаган, деган халқ афсонаси билан боғлиқ ҳолда тез-тез тилга олиниб, бу тоғ номи ҳам турлича талқинларга учради. Жумладан, Қалаубек Турсинқулов, Қазиғурт номи қози ва қурт сўзлариданташкил топган ва қози сўзи лавозимни, қурт сўзи бўри маъносини ифода этиб,Қазиғурт биргалиқда, муқаддас бўри ёхуд етакчи қашқир маъносини беради, деб ҳисоблайди (“Қазиғурт: аңызмен ақиқат”, Алмати, 1998, Б.40- 41;).Қазиғурт бизнинг этимологик таҳлилимиз бўйича ҳам икки сўздан иборат:қоз ва ғурт (Султон работ шевасида айнан Қазғурт деб талаффуз этилишига эътибор беринг).Тарихимиздан маълумки, Сайрам ваТуркистондаги каби, Султонработ қишлоғи Муҳаммад Шариф отанинг муборак исмлари билан боғлиқ (маҳаллий аҳоли талаффузида Мамашарвата). Муҳаммад Шариф отанинг қабрлари Илонбузган томон йўналишда қабристон чегарасидан салгина нарида жойлашган, қишлоқда бошқа мозор бўлмаса ҳам, қабристон яқингача Муҳаммад Шариф ота деб аталиб келинган. Бизнингча, то Шўро динсизлиги ҳукмрон бўлгунга қадар қишлоқ аҳолисининг диний ҳаё-тида бу зот катта рол ўйнаганини кўрсатувчи муҳим аломатдир. Яқин-яқинларда ҳам турли касаликка чалинган инсонларва касал ҳайвонларини етаклаб, ушбу сағана атрофида уч марта, етти марта, тўққиз марта айлантириб, Муҳаммад Шариф ота руҳларидан мадад сўраб, дардларига шифо топардилар. Қишлоқ аҳолиси ҳанузгача Муҳаммад Шариф ота қабри, у ердаги қишлоқ қабристонини «Авлиё» ва ўша ердаги икки тепа оралиғини ҳамда шу ерга оқиб келадиган ариқ-сойни «Авлиёсой» деб атаган.
Султонработ қишлоғи тарихий манбаларда ёзилишича, тахминан XII юзйиллик атрофида шакллана бошлаган. Бу жойда VIII асрнинг қадимий қалъаси топилиб, ҚР Маданият вазирлиги томони дан давлат ҳимоясига олинди.
Бахтиёр Исабековнинг қаламига мансуб, сайқалсиз бўлса ҳам сийратли бир гап келди:
Ватан иморати сувдан эмас, селдан,
Ватан иморати«кет”дан эмас, «кел”дан,
Ватан иморати четдан эмас, белдан,
Ватан иморати ердир, лекин, элдан,
Ватан иморати сендан,мендан, биздан,
Ва ниҳоят, Ватан – миллат, ота-она,
Замона ва Ўзидан.
Авазхон АБДУФАТТОҲ.
|