Суббота, 12.07.2025, 09:05
МАРҲАБО! Гость | RSS

Главная » 2014 » Апрель » 28 » Қалбларга шодлик улашгин Баҳор!
22:31
Қалбларга шодлик улашгин Баҳор!

Қалбларга шодлик улашгин Баҳор!

    

БАҲОР...

    Бобо қуёш замин узра нурли тафтин таратиб, Табиат яшил ранг кўйлагин кийди. Атрофни гўзалликка буркаб, қалбларни эзгуликка чорлаб, нафис ифорин таратиб, элу- юртимга «Баҳор» кириб келди. Майин эсаётган шаббода гўзаллик ва турфаликдан оҳиста шивирлаётгандек гўё. Аста қор остидан бош кўтарган баҳор элчисининг  нашидаси бойчечак ёрқин ва янги кунлардан умид кутаётган қалбимга ўхшайди. Барча яшариш, янгиланиш фаслида ғам- андуҳларни унутишиб, бир-бирларига қалб изҳорларини билдиришади. Мен ҳам қутлуғ кунда нурли қалбимнинг эзгу тилакларини сиз азизларга изҳор этиш бахтига муяссар бўлдим. Баҳорий айёмлар, жумладан 22- март улуғ кун «Наврўзи олам» айёми билан меҳрда тенги йўқ мунис онажонларимизни, лобар ва назокат соҳибаси бўлган опа – сингилларимизни, насиҳатгўй бобо-момоларимизни,  ака-укуларимизни қалбан самимият ила табриклайман. Саҳоват меҳр – муҳаббат ҳамроҳингиз бўлиб, олижаноб ҳислатлар доимо покиза қалбларингизда барқ урсин.

    Меҳридилкаш онажонлар! Баҳор фаслидайин нозик ва нафис дилингиз гавҳарларига ғам- алам сира соя солмасин. Ўйлаган ишларингиз, ҳолис ниятларингиз  амалга ошсин, мақсадингиз хосил бўлсин, орзу- истакларингиз рўёбга чиқсин. Яратганимиз барчангизга ҳидоят эшикларини очиб, иймон нурин кўнгилларингизга ёғдирсин. Ҳаётингиз бахт – иқболга кон қувончга макон, қайғудан йироқ, сабр-бардошга боғ бўлсин...

     АЛЛОҲнинг яратган мўъжизаси аёлдир. Дунё ҳам улар билан барҳаёт. Сиздай дилрабо азиза ва Халималарга омад ёр, АЛЛОҲ мададкор бўлсин. Жамики қилган эзгу нияту  тилакларингиз ижобат бўлсин,- дея эзгу тилакларни изҳор этувчи Хумора.

 

Аллоҳнинг яратган муъжизасидир - Аёл

“Болам”дебон кечалари,

Парвона бўлган аёлдир.

Ҳонадонимизнинг файзи,

Сариштаси покиза аёлдир.

Тўлдириб доим камчиликлар,

Рўзғор қилган ҳам аёлдир.

Соғинчларда кутган меҳрлар,

Ташвишларга чидаб келган аёлдир.

Уйларингизни сарамжон,

Қилган ҳам гўзал аёлдир.

Ҳақдан чексиз ва такрор,

Бахт тилаган аёлдир.

Жаҳлинг чиқса жаҳлингни,

Кулиб енган аёлдир.

Кўтариб аччиқ сўзларни,

Ғамларда йиғлаган аёлдир.   

Тунларни бедор ўтқазиб,

Ташвиш қилган аёлдир.

Фарзанди камолин ўйлаб,

Дуолар қилган аёлдир.

Дардларин ичга ютиб,

Бахт улашган аёлдир.

Ширин сўзларни сўзлаб,

Соғлик тилаган аёлдир.

Ўйлаб туну - кун оилам деган,

Доимо меҳр- муҳаббат сўраган.

Ҳар дамда саодатни тилаган,

Ҳаётимиз муъжизаси аёлдир.

Ҳар он, лаҳзада турмуш деб,

Уй – жойини ўйлаган аёл.

Ташвишларда елиб – югириб,

Чарчоқ нима билмаган аёл.

Ҳаёт синовларида синалиб,

Ғамлар чекиб, йиғлаган аёл.

Жалилдан сабр сўраб, ғамни  ютиб,

Маъюс бўлиб, кулган  ҳам – аёл.

Чексиз меҳрини тенгсиз билиб,

Барчага улашган – аёл.

Ҳар бир кунига шукрона айтиб,

Ҳақиқатни излаган ҳам – аёл.

Кўтариб турмуш юкини,

Сизга бахт улашган – аёл.

Биргина ширин сўзларингизни,

Интиқ бўлиб, кутган ҳам аёл.

Ҳаёт йўлин ёритган сабр бирла,

Нурли чироғимиздир муниса аёл.

Соф беқиёс меҳр-муҳаббати ила,

 

Оламни нурафшон қилган ҳам аёл.

Кийимлар  тикиб, уй - жой қилган аёлдир,

Нон ёпиб, кирлар ювиб, бозор қилган аёлдир.

Экин экиб, саратонда меҳнат қилган аёлдир,

Ўтин ёқиб, қаҳратонда  жой тўшаган аёлдир.

У волида онадир, ҳам пазанда,

 Ҳам шифокор, тадбиркор.

Меҳрибон саҳий муаллима,

Севимли ёру, сирдош дугона.

                 Латийф уни гўзал ва муқаддас қилди,

Лекин доим сабр-бардошни берди.

Ҳаётнинг мазмунли чироғи бўлишни,

Раббим мўътабар аёлга насиб этди.

Сизга чексиз бахтлар беради аёл,

Қадрламоқ сизга келмасин малол.

Иймонли бахтингни учратгин аёл,

Яшагин ҳаётда бахтли, безавол.

Сизни ҳаётга бахт ила ўргатган – аёл,

Севиб, доим севилгин мўътабар – аёл,

Порлоқ келажак мазмуни, ҳонадон файзи – аёл,

Аллоҳнинг яратган  муъжизаси - муқаддас аёл!

 

 «Тағайна» ОКУ ўрта мактабининг

11- синф ўқувчиси Мирзарасулова Хумора

Тўлабий тумани

Просмотров: 698 | Добавил: яргаллык | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Апрель 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0