100 МИНГ ДОЛЛАРГАЧА ЧЕГАРАДА РУХСАТ

2020 йил 1 февралидан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо-давлатлар фуқаролари чегарадан ўтишда умумий миқдори 100 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағга тақдим этиши керак.
–Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати жисмоний шахсларнинг 100 минг доллардан зиёд нақд пулларига келиб чиқишини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўрсатиш керак, – дейилади комиссия тарқатган маълумотда.
Ҳайъат ушбу қарорни жорий йилнинг 6 августида, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг ички бозори фаолияти, савдо, божхона ҳамкорлиги, техник созлаш, доривор воситалар айланмаси, санитария ва ветеринария чораларини қўллаш, иқтисодиётни рақамлаштириш соҳаларидаги масалаларни кўриб чиқиш чоғида қабул қилган. Мазкур қарор комиссия сайтида эълон қилингандан сўнг 180 кундан сўнг кучга киради.
ЕИИ Божхона Кодексига кўра нақд пул ва йўл чеклари, агар Иттифоқнинг божхона ҳудудига бир марта киритилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган пул миқдори 10 минг АҚШ доллари миқдоридан ошса декларация қилиниши жоиз эди. Божхона кодекси тўғрисидаги шартнома 2018 йил 1 январда кучга кирганди. ЕИИ давлат-иштирокчилари – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон республикалари ва Россия Федерацияси.
ҚозАхборот.
|