Суббота, 12.07.2025, 10:39
МАРҲАБО! Гость | RSS

Каталог статей

Главная » Статьи » Мои статьи

"Замонавий мақоллар" туркумидан

"Замонавий мақоллар" туркумидан:

Эрни эр қиладиган ҳам, шер қиладиган ҳам пул
***
Кредит кўзини сузмаса, процент арқон узмайди
***
Бўладиган бола пулидан маълум.
***
Қарзи борнинг нози бор.
***
Оз-оз сўраб пулдор бўлур,
Орланиб сўрамаган хор бўлур.
***
Мард касса олдида синалади.
***
Онанинг кўнгли болада,
боланинг кўнгли долларда
***
Тома-тома пул бўлур,
Томмай қолса суд бўлур.
***
Иш бошқа, аванс бошқа.
***
Қарз сўраганнинг айби йўқ.
***
Пулдор ачитиб гапирар,
қарздор кулдириб.
***
Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса,
Ўн беши маош билан.
***
Пулдор бўлсанг, холам сеники.
***
Бир маошни қирқ киши бўлиб ер.
***
Пул келганда отангни аяма.
***
Онангни отангга бепул кўрсатма.
***
Узоқдаги доллардан, яқиндаги сўм яхши.
***
Пул бор жойда лото бор.
***
Пул келтирган азиз.

Тўхтамурод Ҳасанбой

Категория: Мои статьи | Добавил: яргаллык (06.01.2015)
Просмотров: 861 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Категории раздела
Вход на сайт
Поиск
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0