Маънавий тарбияда маданият ва санъатнинг ўрни
Маънавий тарбия инсонлар ҳаётида ҳамиша бош мавзу бўлиб келган. Чунки маънавиятсиз инсон бўлмайди. Баъзи бир инсонни маънавияти юксакроқ, баъзисиники пастроқ бўлади.Яъни ҳар бир шахс, ҳар бир оила, ҳар бир жамоа ва ҳатто ҳар бир касб эгасининг ўзига хос шаклланган маънавияти бўлади. "Маънавият” сўзи арабча сўз бўлиб, "маъно” феълидан олинган руҳ, онг, идрок, руҳий ҳолат, дадиллик жасорат, хусусият, моҳият, ғамхўрлик, дид каби бир қанча маъноларни англатади. Маънавият – инсоннинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир. Маънавият тушунчаси ўз ичига маданият, маърифат ва мафкура тушунчаларини сингдирсада, у анча кенг маънони қамрайди. Маънавият инсон ҳали хат-саводли, маърифатли, маданиятли бўлиб улгурмасдан олдинроқ унинг тили, онги, тафаккури билан дунёга келади. Маънавият ва маданият эгизак ва муштарак тушунчадир. Инсонда онг шаклланиб, тилнинг пайдо бўлиши маданиятнинг илк қадамлари саналади. Одамзод ҳали маърифатли бўлмасданаввал расм чизишлари, куй ва шула айтиши, диний расм-русумларни бажо келтиришнинг ўзи маданиятнинг дастлабки шаклланиши ва ривожланишидан дарак беради. Сўнгра инсоният ўз тарихий тараққиёт йўлига тушиб олгач, аста-секин маърифатли бўла бошлайди ва маданиятнинг юксак поғоналарига кўтарилади. Бу жараён, шубҳасиз маънгавиятни маданият ва санъатдан, маърифатдан ажралмаган ҳолда бирга ва ўзаро алоқадорликда бўлишини, маълум дунёқараш билан мустаҳкамланишини тақазо этади. Инсон борки, унинг маънавияти бор, бу маънавият унинг маданияти, маърифати ва маълум даражада мафкурага, дунёқарашга эътиқодини белгилайди. Шу ўринда Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ушбу сўзларини келтириш жоиздир: — "Бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион-миллион кишилар тақдири билан шаклланган. Уни ўлчаб ҳам, поёнига етиб ҳам бўлмайди. У инсон учун бутун бир олам, ер, оила, ота-она, болалар, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, халқ, мустақил давлатимизга садоқат, инсонларга ҳурмат, ишонч, хотира, виждон, эркинлик – маънавиятнинг маъноси жуда кенг”. Ана шу келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, маънавий тарбиянинг инсон ҳаётидаги руҳий омили сифатида баҳолашликни тақазо этади. Бунда маданият ва санъатнинг ўрнини алоҳида баҳолаш ва таҳлил этиш зарурдир. Инсоният тарихига назар ташланса барча даврларда маданият ва санъат ана шу давр ғоясига, мафкурасига ҳизмат қилиб келган. Бунинг сабаби ҳукмрон мафкуранинг маданият ва санъат устидан ўтказган тазйиқидир. Бунинг оқибатида бутун бир халқлар ўз маданиятларини тўла намоён қилишга имкон топа олмаганлар. Ғоялар кураши силсиласида шундай бир ғоя борки, бу миллий ғоя бўлиб, бу ғоя ҳар бир миллатнинг онги ва тафаккурининг маҳсулига айланади. Яъни шу миллатнинг ўзи англаши, маънавий меросини авайлаб асраши, миллий маданияти ва санъатига муносабати, миллий урф-одатларга бўлган ҳурмати ва унга амал қилиши сингари қатор тамойилларда ўз аксини топади. Халқимиз маълум бир муддатда тоталитар тузум деб аталмиш "социалистик реализм” ғояси таъсирида ўзларининг ғоясига, маданият ва санъатнинг тўлиқ намоён қилишларига имкон тополмадилар, лекин ўзлигини йўқотмадилар. Миллий тафаккурини, аждодлардан қолган маънавий бойликларини, ўз динларини сақлаб қолдилар. Маданий меросларини, миллий санъатларини барча иурларини хозирги ва келгуси авлод учун асрлар силсиласидан олиб ўтдилар ва бугунги муборак мустақиллик кунларига етиб келдилар. Манда энди халқимиз онгига баркамол инсон тарбиясида асосий мезон бўлган маънавий маданиятни, маданият ва санъатнинг ўрнини ва уни миллий истиқлол ғояси руҳида сингдиришни асосий омил деб билмоқдалар. Бугунги кунимизда маънавий тарбияда маданият ва санъатнинг, маърифатнинг ўрнини эътироф этган ҳолда, бу йўлда асоий манба саналмиш маданият ва санъатнинг тарғиб қилиш тамойилларига алоҳида эътиборни қаратиш зарурлигини республикамиз Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз асарларида батафсил баён этиб берганлар ва шундай изоҳланади: "Эндиги вазифамиз шундан иборатки, миллий истиқлол ғояси тушунчалари асосида кенг жамоатчилик, зиёлиларимиз, илм-фан ва маданият намоёндолари, аввало маънавий-маърифий соҳа ходимлари миллий мафкурани такомиллаштириш ҳамда унинг асосий тамойиллари одамлар онги ва қалбига сингдиришга қаратилган ишларни янги босқичга кўтарилиши зарур1”. Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда маданият ва санъатнинг ўрнини яна бир бор таҳлил қилиш ва унинг таъсир кучи замирида маънавий тарбияни, миллий истиқлол ғояларини халқимиз онгига сингдириш асосий вазифалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу борада қуйидаги йўналишлар блан таъсир этиш кўзда тутилади: 1. Мураккаб ва шонли тарихимизнинг ёрқин саҳифаларини очиб бериш. 2. Бугунги ҳаёт воқелигини орзу-умидларимизни акс эттирадиган адабиёт, кино, мусиқа ва тасвирий санъат асарлари яратишга эътиборни қаратиш. 3. Ёшларга ибрат бўладиган баркамол инсонлар замонавий қахрамонлар тимсолини яратиш. 4. Истиқлол мафкурасига зид ғояларни очиб беришга қаратилган асарлар яратиш. Буларнинг барчаси миллий истиқлол ғояларини, маънавият сарчашмаларини сингдириш борасида асосий тамойиллар бўлиб хизмат қилади. Бунда албатта юқорида таъкидланганидек, баркамол авлод тарбиясида санъат ва маданиятнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиздир. Маънавий тарбияда диний маданиятнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш зарурдир. Чунки ўн тўрт асрдан буён халқимиз асосий маънавий тарбияни диний маданият орқали ўзлаштириб келади. Бугунги кунимизда халқимиз истиқлол шарофати билан ўз динига, ўзлигига янгидан қайтмоқда. Муқаддас динимиз Ислом дини миллий маънавиятимизнинг муҳим асосларимиздан бирига айланади. Бугунги кунда ёшларимизни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, миллий урф-одатларимизга ҳурмат руҳида, юксак маънавий фазилатли ҳар томонлама камол топган инсонлар қилиб тарбиялашга катта эътибор берилмоқда. Бу масала давлат аҳамиятига молик вазифа деб тушунилмоқда. Комил инсон деганда, ҳар томнлама етук, ички дунёси, тарбияси, поклиги, билими ва малакаси, умуман ижобий жараёнларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган инсон тушунилади. Зотан миллатимиз тарихида шундай зоти комиллар ўтгшанки, уларнинг ҳар бирлари биз авлодларга битмас-туганмас маънавий бойлик қолдирганлар. Ҳозирда бу зиё нурларидан баҳраманд бўлмоқдамиз. Маънавий тарбия иснон камолоти йўлидаги шундай бир воситаки, уни четлаб ўтиш мумкин эмас. Аждодларимизнинг бой маънавий мероси, уларнинг ҳаётий тажрибалари, яшаш тарзлари, исноний хусусиятлари комил инсон тарбиясининг асосий омилларидан саналади. Биз бу маънавий бойликларни ўрганган сари, фикримиз чархланади, ўзимизни аждодларимизга яқинроқ сезамиз. Улуғ бобокалонларимиз Имом ат-Термизий, Имом Буҳорий, Бурхониддин Марғилоний, имом Мотрудий, Алишер Навоий сингари алломаларнинг бизга қолдирган маънавий бойликлари, буюк Шарқ миниатура санъати, ижрочилик санъатининг ўлмас мероси мақомларимиз, анъанавий мумтоз мусиқамиз, мумтоз адабиётимизинг ўлмас асарлари, комил инсон тарбиясида, маънавий тарбияда муҳим мил бўлиб хизмат қилади. Биз улуғ аждодларимизнинг маънавий бойликларини ўргана борганимиз сари уларга яқинлик сезамиз. Буларнинг барчаси бизни комилликка етаклайди, маънавий тарбиямизни, фикримизни бойитади, келажакка ишонч билан қарашга ундайди. Маънавий бойлик инсоннинг ўзида, онгида, фикрида мужассамланган тафаккур мезони саналади. Инсонни моддиятга қанча эҳтиёжи бўлса, маънавиятга ҳам шунча эҳтиёжи бор, маънавият инсоннинг ички эҳтиёжи, кўнгил билан боғлиқ тушунча. Маънавият ўз ичига мафкурани, дунёқарашни олади. Инсон борки унинг маънавияти бор, бу маънавият унинг маданияти, маърифати ва маълум мафкурага, дунёқарашга эътиқодини, белгилайди. Маданий тараққиёт жараёнида турли соҳаларда ахлоқий маданият, фалсафий маданият, бадиий маданият деган тушунчалардан кенг фойдаланилади. Маданиятнинг энг мураккаб, инсоний қобилиятларни, талантни, унинг ижодий имкониятларини ифодаловчи формаси маънавий маданият бўлиб, у ижтимоий онгни санъат, ахлоқ, фалсафа, социология каби турларни ўз ичига олади. Буларнинг ҳар бири ўзига хос оламдир. Масалан бадиий маданият меросини олайлик. Бдиий мерос аввало халқ оғзаки ижодини ўз ичига олади. Бунда халқ оғзаки ижоди етакчи ўринни эгаллайди. Чунки у фақат бадиий ижод бўлиб қолмасдан, балки ҳар бир халқнинг маънавий тараққиётида муҳим босқични ҳам ташкил этади. Халқ мусиқаси, ўйинлари ва ҳаваскорлик санъатининг бошқа турлари, рангтасвир ва графика, ҳайкалтарошлик ва ҳунармандчилик санъати сингари санъатнинг қатор турлари бадиий меросда катта ўрин эгаллайди ва ҳар бир халқ санъатининг ривожи учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Халқ бадиий ҳунармандчилиги: кулолчилик, заргарлик, каштачилик, гиламдўзлик, мисгарлик ва бошқалар ҳам бадиий маданитяда ва унинг тараққиётида муҳим ўрин тутади. Ранг-баранг профессионал санъат ва унинг назарияси ҳам бадиий мероснинг қисмларидир. Бунда мазкур халқнинг буюк даҳосини ифодалаган буюк шоирлар, мусиқачилар, рассомлар, меъморлар, қўшиқларнинг моҳир ижрочилари ав бошқаларнинг ижоди қимматлидир. Бадиий маънавиятнинг барча йўналишлари бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. Маданият ва санъатнинг ҳақиқий ижодкори халқдир. Халқ ўзи яратган бойликларни, меросни авайлаб асрайди, чунки бу бойлик, мерос унинг ўзи учун, келажак авлодлар учун хизмат қилади. Маънавий тарбияда маданият ва санъатнинг ўрнини баҳолар эканмиз юқоридаги фикрларни мужассамлаштирган ҳолда унинг мазмун ва моҳиятини тушунишликни тақазо этади. Мустақиллик шарофати билан халқимиз ўз маънавий бойлигига тўла эга бўлди. Маънавий меросимиз аждодларимиз, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар – сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуидир. Буларнинг барчаси халқимиз онгини янгича тафаккур билан шаклантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Зеро, буларнинг барчаси халқимизнинг комиликки етаклийди. Маънавий тарбияда маданият ва санъатнинг ўрнини ана шундай баҳолаш зарур бўлади ва бу сарчашмалар инсонларнинг қалбига зиё нурини сочаверади.
|