Суббота, 12.07.2025, 10:46
МАРҲАБО! Гость | RSS

Каталог файлов

Главная » Файлы » Мои файлы

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТЎЛЕБИЙ ТУМАНИДА
20.03.2014, 23:13

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТЎЛЕБИЙ ТУМАНИДА

 Вилоят ҳокими Асқар Мирзахметов иш сафари билан Тўлебий 

туманида бўлди ва туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи 

ҳамда қурилиш майдонларидаги ишнинг бориши билан 

танишди.
  Қозиғурт қишлоқ округига қарашли Илонбузган қишлоғидаги 

ичимлик суви қувури қурилишидаги ишлардан кўнгли 

тўлди.Мардикор компания "МТС Тулеген" МЧБ (директори 

Ж.Ўринбаев),смета баҳоси 246 миллион тенге вилоят 

бюджетидан ажратилган.Бу иншоот ишга тушса, 415 хонадонга 

тоза ичимлик суви боради, яъни 2740 одам сув билан 

таъминланади.Сув қувурларининг узунлиги 33007 метр.Жорий 

йилнинг ноябрида иншоот фойдаланишга топширилади.
  Илонбузган қишлоғида ҳоким аҳоли билан учрашди, 

учрашувда туман маслаҳати котиби Атирхан 

Шингисбаев,қишлоқ оқсоқоли Султон Мирзамуротов, туман 

ўзбек маданият марказининг фахрий раиси Анормат Сартаев 

ва бошқалар сўзга чиқиб, туманда, вилоятда бажарилаётган 

ободончилик ишлари учун минннатдорчилик билдиришди.
  Қозиғурт қишлоқ округидаги яна бир иншоот—қуш фабрикаси 

қурилиши билан ҳам ҳоким бошлаган гуруҳ кенг танишиб 

чиқди.Фабрика ишга тушса, 50 одам доимий иш билан 

таъминланади. Ҳозир қурилишда 30 одам меҳнат қилмоқда.
Кунига 27-28 минг дона товуқ тухумини  вилоят савдо 

нуқталарига етказиб бериш имкониятига эга бўлади.Фабрика 8 

гектар майдонни эгаллайди.
  Кемақолган қишлоқ округида "Неъматулла" дехқон хўжалиги 

иссиқхона қурмоқда,хўжалик раҳбари Абай 

Тулибаев.Қурилишга 350 миллион тенге сармоя 

тортилган.Октябрь ойигача иссиқхона  билан бирга 

етиштирилган ҳосилни сақлаш учун махсус омбор ҳам қуриб 

битказилади."Шилтер" сув ҳавзаси яқин бўлгани учун бу 

тадбиркор балиқ хўжалиги қуриб, 40 одамга иш ўрни очиб 

бермоқчи.Хозир бу қурилишда 47 одам меҳнат 

қилмоқда.Томчилаб суғориш усули билан бу ерда йилига 630 

тонна сабзавот, 120 тонна лимон,140 тонна олма 

етиштирса,омборда 300 тонна маҳсулот сақлаш имкони 

бўлади.Иссиқхона 5 гектар,боғ 14 гектар, балиқчилик хўжалиги 

12 гектар жойни эгаллайди.Бу ердаги учрашувда оқсоқол 

Алимқулов собиқ иттифоқ даврида эриша олмаган 

цивилизация ютуқларига 20 йиллик мустақиллик йилларида, 

аниқроғи Асқар Мирзахметов ҳокимлик қилган йилларда 

эришганини фахр билан тилга олди.Бир гуруҳ қишлоқ аҳли 

муаммоларни айтиб, ёрдам сўрашди.Бир деҳқон кўчат 

етиштириб, уларни сотишга  лицензия ололмаётганини айтса, 

бир оқсоқол қишлоққа болалар боғчаси кераклигини айтди.
  Вилоят раҳбари Ленгер шаҳрида "Тау жулдузи" МЧБ 

томонидан қурилаётган автовокзал ва янги бозор қурилиши 

билан танишди.(Корхона раҳбари А.Исабеков)Ушбу ҳудудда 

қандолатчилик фабрикаси ва колбаса чиқариш цехи, болалар 

майдончаси, ўйин аттракционлари,кичик кинозал  ҳам қурилиб, 

500 одам доимий ишга эга бўлади.Қурилиш 4,2 гектар жойни 

эгаллаган, 300 миллион тенге сармоя тортилган.Бозор ёнида 

15 кўпқаватли иморат қурилиб, "2020 қўл етарли бошпана" 

дастури бўйича одамларга берилади.
  Тўлебий туманида бажарилаётган ишларга вилоят раҳбари 

юқори баҳо берди.
                                     ўз мухбиримиз.

Категория: Мои файлы | Добавил: яргаллык
Просмотров: 632 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Категории раздела
Вход на сайт
Поиск
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 17
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0